Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как оформить ЭСФ при импорте услуг – читать на buxgalter.uzКак отчитаться по НДС, если местом реализации экспортных услуг не является Узбекистан – читать на buxgalter.uz Как учесть и когда зачесть «импортный» НДС – читать на buxgalter.uz Нужно ли платить земельный налог за самозахваченные земли и земельные участки под неиспользуемыми объектами – читать на buxgalter.uz Как удаленно собрать данные по реализации – читать на buxgalter.uz Кого из бухгалтеров уволить – читать на buxgalter.uz Проблемы и противоречия запрета на зачет платежей с третьими лицами – читать на buxgalter.uz

Депутатлар томонидан 3 та қонун қабул қилинди ва 2 та сўров юборилди

25.08.2020

Читать на русском языке

 

21 август жума куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.  

 

Депутатлар томонидан маҳаллий вакиллик ва ижроия органларининг ваколатларини қайта тақсимлаш тўғрисидаги иккита қонун лойиҳаси кўриб чиқилади:

  • Ер кодексига, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги ва «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларга тузатишлар киритилади, Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун, шунингдек инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида олиб қўйиш ваколати берилади. Тегишинча,  ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишига тақиқ жорий этилади, ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, ижарага олиш ҳуқуқини тугатиш бўйича ваколатлари чекланади;
  • халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатиш билан шуғулланадиган котибият тузилиши назарда тутилган. Котибият юридик шахс ҳисобланиб, унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади. Бу билан ҳокимликларни ўзига хос бўлмаган вазифалардан соқит қилинади.

 

Шунингдек парламент аъзолари томонидан «Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Навигация хариталари, геопорталлар, интернет веб-сервисларнинг маълумотлар базаси фазовий маълумотлардан ташкил топган. Бунда космик суратлар, дронлардан олинган маълумотлар, хариталарда кўрсатилган ер, бино-иншоот, йўллар, дарёлар, қувурлар ва улар тўғрисидаги қўшимча маълумотлар фазовий маълумотларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Қонун лойиҳаси фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, шунингдек тегишли инфратузилмани яратиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш масалаларини тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Бундан ташқари, қуйидаги парламент сўровлари юборилди:

а) «Ўзстандарт» агентлиги бош директорига – импорт маҳсулотларини божхона текширувидан ўтказиш тизимини янада қулайлаштириш мақсадида вилоятларда агентликнинг махсус лабораторияларини ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида. Унда бир қатор масалалар кўтарилди:

  • товарларни импорт режимига расмийлаштириш учун зарур бўлган сертификатларни олиш муддатларини қисқартириш, ҳозир муддат 10-15 кунни ташкил этади;
  • синов ўтказишда таркиб топган илғор халқаро усуллардан кенг фойдаланиш;
  • туристик товарларни қайта-қайта синовдан ўтказиш ва сертификат беришни соддалаштириш юзасидан кўрилаётган чоралар;
  • агентлик синов лабораторияларида мажбурий сертификация қилинадиган импорт товарларнинг мувофиқлигини ўрганиш имкониятини кенгайтириш;

б) Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматовга – мамлакатимиз ҳудудида сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида. Бунга қуйидаги муаммолар сабаб бўлди:

  • Сурхондарё вилоятидаги 3 та дарё (Тўполанг, Сангардак ва Шеробод) ва Учқизил сув омборининг, Жиззах вилоятидаги Зоминсув, Нураксой ва Ходжамушкенсой сойларининг, Бухоро вилоятидаги 9 та кўлнинг, Наманган вилоятидаги 14 та кичик дарё ва бошқа сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари тўлиқ белгиланмаган. Бундай ҳолатни бошқа ҳудудларда ҳам кузатиш мумкин – бу сув объектларини самарали назорат қилиш имкониятини чекламоқда ҳамда уларга туташ ер майдонларининг ўзбошимчалик билан эгалланишига, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳудудидаги ер майдонларини бошқа мақсадлар учун ажратиш тўғрисида ноқонуний қарорлар қабул қилинишига ва низолар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда;
  • 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида тегишли органлар томонидан ўтказилган рейдлар ва мониторинг натижаларига кўра, бу борада республика бўйича жами 950 та қонунбузарлик ҳолати содир этилгани аниқланган;
  • дарё ўзанларини тозалаш, қум-шағал қазиб олиш ва уларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи 504 та корхона фаолияти ўрганилганда, уларнинг 170 тасида оқавани сув ҳавзасига рухсатсиз оқизиш, сувни муҳофаза қилиш зоналарида ноқонуний қум-шағал қазиб олиш, чиқиндилар жойлаштириш билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.



Курс валют

2020-10-20
  • USD:10371.76 (+0.00) сум
  • EUR:12153.63 (+0.00) сум
  • RUB:133.19 (+0.00) сум