Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uz

РФнинг 4 шаҳрида 1 июндан 12 июлга қадар бир сутка ичида рўйхатдан ўтиш лозим

01.06.2017

 

Футбол бўйича Конфедерациялар кубоги ўтказиладиган Россия минтақаларида кучайтирилган хавфсизлик чоралари жорий қилинади. Россия Федерацияси Президентининг Фармони (09.05.2017 йилдаги 202-сон) 4 та шаҳарга татбиқ этилади.

 

Футбол турнирини ўтказиш билан боғлиқ хавфсизлик чоралари ташриф буюриш мақсадидан қатъи назар кўрсатилган даврда РФга келаётган чет эл фуқароларига дахл қилади.

 

Агар сизнинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон ёки Сочига амалий ёки шахсий ташрифингиз шу саналарга тўғри келиб қолса нимани ёдда тутиш лозим?

 

“Вақтинчалик бўлиш (вақтинча ёки доимий яшаш) учун келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш ёки яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш  Россия Федерацияси қонунчилигида кўзда тутилган ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда улар бўлиш жойига ёки яшаш жойига келган кундан бошлаб  бир сутка ичида амалга оширилади” – дейилади ҳужжатда.

 

Эслатиб ўтамиз, одатдаги тартибда чет эл фуқаролари миграциясини ҳисобга олиш 7 сутка ичида амалга оширилади, агарда чет эл фуқаросининг РФда бўлиш муддати 7 суткадан кам бўлса, миграцияни ҳисобга олиш талаб этилмайди.

 

Россия Федерациясида миграцияни ҳисобга олиш тартиби ҳақида ҳавола бўйича билиб олишингиз мумкин.