Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2017 йил март ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2017 йил март ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

10.04.2017

.

●    2017 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон Қарорига 9-илова).

 

●●    Январь-март ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 449 325 сўмни (149 775 х 3) ташкил этади (Президентнинг 22.08.2016 йилдаги ПФ-4822-сон Фармони).

 

●●●    Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 149 775 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми).

 

●●●●    2017 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2699-сон Қарорга 9-илова).

 

●●●●●    ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

 

●●●●●●    2017 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2699-сон Қарорнинг 3-банди).

 

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

449 325 сўмгача

 

0%

 

449 326 сўмдан 2 246 625 сўмгача (5 х 449 325)

449 325 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

 

2 246 626 сўмдан 4 493 250 сўмгача (10 х 449 325)

134 797,5 сўм + 2 246 625 сўмдан ортиқ сумманинг 17%и

 

4 493 251 сўм ва ундан юқори

 

516 723,75 сўм + 4 493 250 сўмдан ортиқ сумманинг 23%и

 

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ


 

1-ВАЗИЯТ Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–март ойларида у ойига 130 000 сўмдан иш ҳақи олди, йил бошидан жами даромад 390 000 сўмни (130 000 х 3) ташкил қилади.

 

Жисмоний шахснинг 449 325 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (390 000 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 10 400 сўмга (130 000 х 8%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 119 600 сўм (130 000 – 10 400) тўланади.

 

 

2-ВАЗИЯТ  Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимга январь–март ойларида ойига 630 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 1 890 000 сўмни (630 000 х 3) ташкил қилади.

 

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

(1 890 000 – 449 325) х 7,5% = 108 050,63 сўмга тенг.

Январь-февраль ойларида 72 033,75 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 36 016,88 сўмга (108 050,63 – 72 033,75) тенг.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 14 406,75 сўмни ((1 890 000 – 449 325) х 1%) ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 9 604,5 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 4 802,25 сўмни (14 406,75 – 9 604,5) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 31 214,63 сўм (36 016,88 – 4 802,25) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 50 400 сўмни (630 000 х 8%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 543 583,12 сўм (630 000 – 36 016,88 – 50 400) тўланади.

 

 

3-ВАЗИЯТ  Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 920 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 2 760 000 сўмни (920 000 х 3) ташкил қилади.

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–март ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

134 797,5 + (2 760 000 – 2 246 625) х 17% = 222 071,25 сўм.

Январь-февраль ойларида 148 047,5 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 74 023,75 сўмга (222 071,25 – 148 047,5) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 23 106,75 сўмни ((2 760 000 – 449 325) х 1%) ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 15 404,5 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 7 702,25 сўмни (23 106,75 – 15 404,5) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 66 321,5 сўм (74 023,75 – 7 702,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 73 600 сўмни (920 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 772 376,25 сўм (920 000 – 74 023,75 – 73 600) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ  Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 1 610 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 4 830 000 сўмни (1 610 000 х 3) ташкил қилади.

 

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–март ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

516 723,75 + (4 830 000 – 4 493 250) х 23% = 594 176,25 сўм.

Январь-февраль ойларида 396 117,5 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 198 058,75 сўмга (594 176,25 – 396 117,5) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 43 806,75 сўмга ((4 830 000 – 449 325) х 1%) тенг.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 29 204,5 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 14 602,25 сўмни (43 806,75 – 29 204,5) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 183 456,5 сўм (198 058,75 – 14 602,25) ЖШДС ўтказилади.

Март ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 128 800 сўмни (1 610 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 283 141,25 сўм (1 610 000 – 198 058,75 – 128 800) иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

 

5-ВАЗИЯТ  Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 1 610 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 4 830 000 сўмни (1 610 000 х 3) ташкил қилади.

 

● Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

4 830 000 – 449 325 х 4 = 3 032 700 сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–март ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

134 797,5 + (3 032 700 – 2 246 625) х 17% = 268 430,25 сўм.

Январь-февраль ойларида 178 953,5 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 89 476,75 сўмга (268 430,25 – 178 953,5) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 25 833,75 сўмни ((3 032 700 – 449 325) х 1%) ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 17 222,5 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 8 611,25 сўмни (25 833,75 – 17 222,5) ташкил қилади.

Бюджетга 80 865,5 сўм (89 476,75 – 8 611,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 128 800 сўмни (1 610 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 391 723,25 сўм (1 610 000 – 89 476,75 – 128 800) иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ  Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 1 100 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 2 000 000 сўм моддий ёрдам берилган. Йил бошидан даромад 5 300 000 сўмни (1 100 000 х 3 + 2 000 000) ташкил қилади.

 

● Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (149 775 х 12 = 1 797 300 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 3 502 700 сўмга (5 300 000 – 1 797 300) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–март ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

134 797,5 + (3 502 700 – 2 246 625) х 17% = 348 330,25 сўм.

Январь-февраль ойларида 243 706,5 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 104 623,75 сўмга (348 330,25 – 243 706,5) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 30 533,75 сўмни ((3 502 700 – 449 325) х 1%) ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 21 031,5 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 9 502,25 сўмни (30 533,75 – 21 031,5) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 95 121,5 сўм (104 623,75 – 9 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 88 000 сўмни (1 100 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 907 376,25 сўм (1 100 000 – 104 623,75 – 88 000) иш ҳақи олади.

 

 

7-ВАЗИЯТ  Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 1 150 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 400 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Ходимнинг йил бошидан даромади 4 850 000 сўмни (1 150 000 х 3 + 1 400 000) ташкил қилади.

 

● Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (149 775 х 6 = 898 650 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 3 951 350 сўмга (4 850 000 – 898 650) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–март ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

134 797,5 + (3 951 350 – 2 246 625) х 17% = 424 600,75 сўм.

Январь-февраль ойларида 311 477 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 113 123,75 сўмга (424 600,75 – 311 477) тенг.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 35 020,25 сўмга ((3 951 350 – 449 325) х 1%) тенг.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 25 018 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 10 002,25 сўмни (35 020,25 – 25 018) ташкил қилади.

Бюджетга 103 121,5 сўм (113 123,75 – 10 002,25) ЖШДС ўтказилади.

Март ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 92 000 сўмни (1 150 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 944 876,25 сўм (1 150 000 – 113 123,75 – 92 000) иш ҳақи олади.

 


8-ВАЗИЯТ  Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–март ойларида ойига 1 150 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 2 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 000 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан даромади 6 450 000 сўмни (1 150 000 х 3 + 2 000 000 + 1 000 000) ташкил қилади.

 

Қуйидагиларга мувофиқ:

● Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (449 325 х 4 = 1 797 300 сўм) чиқариб ташланади;

● Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (149 775 х 12 = 1 797 300 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

● Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (149 775 х 6 = 898 650 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

3 450 000 – 1 797 300 + 2 000 000 – 1 797 300 + 1 000 000 – 898 650 = 1 956 750 сўм.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(1 956 750 – 449 325) х 7,5% = 113 056,88 сўм.

Январь-февраль ойларида 82 972,25 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 30 084,63 сўмга (113 056,88 – 82 972,25) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 15 074,25 сўмни ((1 956 750 – 449 325) х 1%) ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 11 063 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 4 011,25 сўмни (15 074,25 – 11 063) ташкил қилади.

Бюджетга 26 073,38 сўм (30 084,63 – 4 011,25) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 92 000 сўмни (1 150 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 027 915,37 сўм (1 150 000 – 30 084,63 – 92 000) олади.

 

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

 

9-ВАЗИЯТ  Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–март ойларида ойига 690 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Ходимнинг йил бошидан даромади 2 070 000 сўмни (690 000 х 3) ташкил қилади.

 

● Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).

● Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 9-қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

 

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Унинг январь–март ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(2 070 000 – 449 325) х 7,5% = 121 550,63 сўмга тенг.

Январь-февраль ойларида 81 033,75 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 40 516,88 сўмга (121 550,63 – 81 033,75) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 16 206,75 сўмга ((2 070 000 – 449 325) х 1%) тенг.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 10 804,5 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 5 402,25 сўмни (16 206,75 – 10 804,5) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 35 114,63 сўм (40 516,88 – 5 402,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 55 200 сўмни (690 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 594 283,12 сўм (690 000 – 40 516,88 – 55 200) иш ҳақи олади.

 

II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 4 493 250 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади.

Январь–март ойлари учун ЖШДС суммаси 476 100 сўмга (2 070 000 х 23%) тенг.

Январь-февраль ойларида 317 400 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойида унинг суммаси 158 700 сўмни (476 100 – 317 400) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–март ойларида уларнинг суммаси 20 700 сўмни (2 070 000 х 1%) ташкил қилади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 13 800 сўм ўтказилган, март ойи учун 6 900 сўм (20 700 – 13 800) ўтказилади.

Бюджетга 151 800 сўм (158 700 – 6 900) ЖШДС ўтказилади.

Март ойи учун суғурта бадаллари 55 200 сўмни (690 000 х 8%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 476 100 сўм (690 000 – 158 700 – 55 200) иш ҳақи олади.

 

10-ВАЗИЯТ  Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 690 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 2 070 000 сўмни (690 000 х 3) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 900 000 сўм ижара ҳақи олади.

 

● Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2699-сон Қарорга 26-илова).

● Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 4 500 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 3 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 500 сўм белгиланган.

● Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

● ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 225 000 сўмни (4 500 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

900 000 х 7,5% = 67 500 сўм.

Январь-март ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(2 070 000 – 449 325) х 7,5% = 121 550,63 сўм.

Январь-февраль ойларида 81 033,75 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 40 516,88 сўмга (121 550,63 – 81 033,75) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 16 206,75 сўмга ((2 070 000 – 449 325) х 1%) тенг.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 10 804,5 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 5 402,25 сўмни (16 206,75 – 10 804,5) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 35 114,63 сўм солиқ (40 516,88 – 5 402,25) ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 55 200 сўмни (690 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 426 783,12 сўм иш ҳақи (690 000 + 900 000 – 40 516,88 – 67 500 – 55 200) тўланади.

 

11-ВАЗИЯТ  Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг январь-март ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 100 000 сўмни ташкил қилди, йил бошидан даромад 3 300 000 сўмни (1 100 000 х 3) ташкил этди. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

 

● Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддаси).

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–март ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

134 797,5 + (3 300 000 – 2 246 625) х 17% = 313 871,25 сўм.

Январь-март ойларида 209 247,5 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси 104 623,75 сўмга (313 871,25 – 209 247,5) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 28 506,75 сўмни ((3 300 000 – 449 325) х 1%) ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 19 004,5 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 9 502,25 сўмни (28 506,75 – 19 004,5) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 95 121,5 сўм (104 623,75 – 9 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 88 000 сўмга (1 100 000 х 8%) тенг.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(1 100 000 – 104 623,75 – 88 000) х 25% = 226 844,06 сўм.

Ходим қўлига 680 532,19 сўм (1 100 000 – 104 623,75 – 88 000 – 226 844,06) иш ҳақи олади.

 

12-ВАЗИЯТ  Илгари ишламаган янги ишга қабул қилинган ходим (олий ўқув юрти битирувчиси)нинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Февраль ойида илгари ишламаган ходим ишга қабул қилинди. Унга 800 000 сўм маош белгиланди. Февраль-март ойлари учун даромад 1 600 000 сўмни (800 000 х 2) ташкил қилди.

 

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(1 600 000 – 449 325) х 7,5% = 86 300,63 сўм.

Февраль ойида 37 533,75 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси 48 766,88 сўмни (86 300,63 – 37 533,75) ташкил қилади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 11 506,75 сўмни ((1 600 000 – 449 325) х 1%) ташкил этади.

Февраль ойида ШЖБПҲга 5 004,5 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 6 502,25 сўмни (11 506,75 – 5 004,5) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 42 264,63 сўм (48 766,88 – 6 502,25) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 64 000 сўмга (800 000 х 8%) тенг.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 687 233,12 сўм (800 000 – 48 766,88 – 64 000) тўланади.

 

13-ВАЗИЯТ  ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби


Ходимнинг январь-март ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 200 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан даромад 3 600 000 сўмни (1 200 000 х 3) ташкил этди. Февраль ойида ходим бухгалтерияга унинг иш ҳақидан 400 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

 

● ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

3 600 000 – (400 000 х 2) = 2 800 000 сўм.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–март ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

134 797,5 + (2 800 000 – 2 246 625) х 17% = 228 871,25 сўм.

Январь-февраль ойларида 175 247,5 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси 53 623,75 сўмга (228 871,25 – 175 247,5) тенг.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 23 506,75 сўмни ((2 800 000 – 449 325) х 1%) ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 17 004,5 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 6 502,25 сўмни (23 506,75 – 17 004,5) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 47 121,5 сўм (53 623,75 – 6 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 96 000 сўмга (1 200 000 х 8%) тенг.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 650 376,25 сўм (1 200 000 – 400 000 – 53 623,75 – 96 000) иш ҳақи тўланади.

 

14-ВАЗИЯТ  Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


Ёш оила аъзоси ҳисобланадиган корхона ходими квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг январь-март ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 1 200 000 сўмни ташкил қилади. Йил бошидан солиқ солинадиган даромад 3 600 000 сўмни (1 200 000 х 3) ташкил қилади. Февраль ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 400 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди ва барча зарур ҳужжатларни тақдим этди.

 

● Ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-банди).

 

Январь-март ойлари учун солиқ солинадиган даромад 2 800 000 сўмни (3 600 000 – (400 000 х 2)) ташкил қилади.

ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

134 797,5 + (2 800 000 – 2 246 625) х 17% = 228 871,25 сўм.

Январь-февраль ойларида 175 247,5 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун ЖШДС суммаси 53 623,75 (228 871,25 – 175 247,5) сўмни ташкил қилади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 23 506,75 сўмни ((2 800 000 – 449 325) х 1%) ташкил қилади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 17 004,5 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 6 502,25 сўмни (23 506,75 – 17 004,5) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 47 121,5 сўм (53 623,75 – 6 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 96 000 сўмни (1 200 000 х 8%) ташкил қилади.

Ходим қўлига 650 376,25 сўм (1 200 000 – 400 000 – 53 623,75 – 96 000) иш ҳақи олади.

 

15-ВАЗИЯТ  Олий ўқув юртида ўқиши учун ҳақ тўлашда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг январь-март ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 300 000 сўмни ташкил қилади, йил бошидан даромад 3 900 000 сўмни (1 300 000 х 3) ташкил этди. Унинг аризасига биноан февраль ойида корхона ходим ўғлининг ўқишига 2016–2017 ўқув йили учун 3 000 000 сўм миқдорида ҳақ тўлади, тўланган сумма февраль ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади.

 

● Фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

 

Ходимнинг аризасига кўра ўқиш ҳақини сўндириш учун унинг даромадларидан ҳар ойда 500 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди. Январь-март ойлари учун ушланмалар 1 000 000 сўмни (500 000 х 2) ташкил қилди. Январь-март ойлари учун солиқ солинадиган даромад 2 900 000 сўмни (3 900 000 – 1 000 000) ташкил қилади.

ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

134 797,5 + (2 900 000 – 2 246 625) х 17% = 245 871,25 сўм.

Январь-февраль ойларида 192 247,5 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун ЖШДС суммаси 53 623,75 (245 871,25 – 192 247,5) сўмни ташкил қилади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 24 506,75 сўмни ((2 900 000 – 449 325) х 1%) ташкил қилади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 18 004,5 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 6 502,25 сўмни (24 506,75 – 18 004,5) ташкил қилади.

Бюджетга 47 121,5 сўм (53 623,75 – 6 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 104 000 сўмни (1 300 000 х 8%) ташкил қилади.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва таълим олиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар чегирилганидан кейин ходимга 642 376,25 сўм (1 300 000 – 53 623,75 – 104 000 – 500 000) тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

 


*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоб услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 31.01.2017 йилдаги 5 (1173)-сонида, февраль ойи учун 28.02.2017 йилдаги 9 (1177)-сонида чоп этилган.

 

 

Курс валют

2017-12-12
  • USD:8093.00 (--3.33) сум
  • EUR:9531.94 (--76.78) сум
  • RUB:136.86 (--0.71) сум