Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как учитываются и отражаются скидки у покупателя по новому НСБУ №4 – читать на buxgalter.uzКак создать электронную доверенность и подписать ЭСФ, оформленный на ее основании – читать на buxgalter.uzСколько потерял Госбюджет Узбекистана из-за пандемии – читать на buxgalter.uzКак платить сбор за бессрочное разрешение на продажу алкоголя – читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2017 йил октябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2017 йил октябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

07.11.2017

● 2017 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорига 9-илова).


●● Январь-октябрь ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 1 497 750 сўмни (149 775 х 10) ташкил этади (Президентнинг 22.08.2016 йилдаги ПФ-4822-сон Фармони).

 

●●● Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 149 775 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми).


●●●● 2017 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2699-сон қарорга 9-илова).


●●●●● ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).


●●●●●● 2017 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2699-сон қарорнинг 3-банди).


Солиқ солинадиган даромад миқдори

Солиқ ставкаси

1 497 750 сўмгача

0%

1 497 751 сўмдан 7 488 750 сўмгача (5 х 1 497 750)

1 497 750 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

7 488 751 сўмдан 14 977 500 сўмгача (10 х 1 497 750)

449 325 сўм + 7 488 750 сўмдан ортиқ сумманинг 17%и

14 977 500 сўм ва ундан юқори

1 722 412,5 сўм + 14 977 500 сўмдан ортиқ сумманинг 23%и

 

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

 

1-ВАЗИЯТ  Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–октябрь ойларида у ойига 130 000 сўмдан иш ҳақи олди, йил бошидан жами даромад 1 300 000 сўмни (130 000 х 10) ташкил қилади.

 

Жисмоний шахснинг 1 497 750 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (1 300 000 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 10 400 сўмга (130 000 х 8%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 119 600 сўм (130 000 – 10 400) тўланади.

 

 

2-ВАЗИЯТ Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимга январь–октябрь ойларида ойига 630 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 6 300 000 сўмни (630 000 х 10) ташкил қилади.

 

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

(6 300 000 – 1 497 750) х 7,5% = 360 168,75 сўмга тенг.

Январь-сентябрь ойларида 324 151,88 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 36 016,87 сўмга (360 168,75 – 324 151,88) тенг.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 48 022,5 сўмни ((6 300 000 – 1 497 750) х 1%) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 43 220,25 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 4 802,25 сўмни (48 022,5 – 43 220,25) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 31 214,62 сўм (36 016,87 – 4 802,25) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 50 400 сўмни (630 000 х 8%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 543 583,13 сўм (630 000 – 36 016,87 – 50 400) тўланади.

 

 

3-ВАЗИЯТ Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–октябрь ойларидаги меҳнатига ойига 920 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 9 200 000 сўмни (920 000 х 10) ташкил қилади.

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–октябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

449 325 + (9 200 000 – 7 488 750) х 17% = 740 237,5 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 666 213,75 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 74 023,75 сўмга (740 237,5 – 666 213,75) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 77 022,5 сўмни ((9 200 000 – 1 497 750) х 1%) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 69 320,25 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 7 702,25 сўмни (77 022,5 – 69 320,25) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 66 321,5 сўм (74 023,75 – 7 702,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 73 600 сўмни (920 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 772 376,25 сўм (920 000 – 74 023,75 – 73 600) иш ҳақи олади.

 

 

4-ВАЗИЯТ  Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–октябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 610 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 16 100 000 сўмни (1 610 000 х 10) ташкил қилади.

 

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–октябрь ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

1 722 412,5 + (16 100 000 – 14 977 500) х 23% = 1 980 587,5 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 1 782 528,75 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 198 058,75 сўмга (1 980 587,5 – 1 782 528,75) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 146 022,5 сўмга ((16 100 000 – 1 497 750) х 1%) тенг.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 131 420,25 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 14 602,25 сўмни (146 022,5 – 131 420,25) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 183 456,5 сўм (198 058,75 – 14 602,25) ЖШДС ўтказилади.

Октябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 128 800 сўмни (1 610 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 283 141,25 сўм (1 610 000 – 198 058,75 – 128 800) иш ҳақи олади.

 

 

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

 

5-ВАЗИЯТ  Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–октябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 610 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 16 100 000 сўмни (1 610 000 х 10) ташкил қилади.

 

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

16 100 000 – 1 497 750 х 4 = 10 109 000 сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–октябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

449 325 + (10 109 000 – 7 488 750) х 17% = 894 767,5 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 805 290,75 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 89 476,75 сўмга (894 767,5 – 805 290,75) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 86 112,5 сўмни ((10 109 000 – 1 497 750) х 1%) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 77 501,25 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 8 611,25 сўмни (86 112,5 – 77 501,25) ташкил қилади.

Бюджетга 80 865,5 сўм (89 476,75 – 8 611,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 128 800 сўмни (1 610 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 391 723,25 сўм (1 610 000 – 89 476,75 – 128 800) иш ҳақи олади.

 

 

6-ВАЗИЯТ  Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–октябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 100 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 2 000 000 сўм моддий ёрдам берилган. Йил бошидан даромад 13 000 000 сўмни (1 100 000 х 10 + 2 000 000) ташкил қилади.

 

Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (149 775 х 12 = 1 797 300 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 11 202 700 сўмга (13 000 000 – 1 797 300) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–октябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

449 325 + (11 202 700 – 7 488 750) х 17% = 1 080 696,5 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 976 072,75 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 104 623,75 сўмга (1 080 696,5 – 976 072,75) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 97 049,5 сўмни ((11 202 700 – 1 497 750) х 1%) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 87 547,25 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 9 502,25 сўмни (97 049,5 – 87 547,25) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 95 121,5 сўм (104 623,75 – 9 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 88 000 сўмни (1 100 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 907 376,25 сўм (1 100 000 – 104 623,75 – 88 000) иш ҳақи олади.

 

 

7-ВАЗИЯТ Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–октябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 150 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 400 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Ходимнинг йил бошидан даромади 12 900 000 сўмни (1 150 000 х 10 + 1 400 000) ташкил қилади.

 

Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (149 775 х 6 = 898 650 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 12 001 350 сўмга (12 900 000 – 898 650) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–октябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

449 325 + (12 001 350 – 7 488 750) х 17% = 1 216 467 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 1 103 343,25 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 113 123,75 сўмга (1 216 467 – 1 103 343,25) тенг.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 105 036 сўмга ((12 001 350 – 1 497 750) х 1%) тенг.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 95 033,75 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 10 002,25 сўмни (105 036 – 95 033,75) ташкил қилади.

Бюджетга 103 121,5 сўм (113 123,75 – 10 002,25) ЖШДС ўтказилади.

Октябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 92 000 сўмни (1 150 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 944 876,25 сўм (1 150 000 – 113 123,75 – 92 000) иш ҳақи олади.

 

 

8-ВАЗИЯТ Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби


Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–октябрь ойларида ойига 1 150 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 2 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 000 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан даромади 14 500 000 сўмни (1 150 000 х 10 + 2 000 000 + 1 000 000) ташкил қилади.

 

Қуйидагиларга мувофиқ:

 

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (1 497 750 х 4 = 5 991 000 сўм) чиқариб ташланади;

 

Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (149 775 х 12 = 1 797 300 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

 

Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (149 775 х 6 = 898 650 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

11 500 000 – 5 991 000 + 2 000 000 – 1 797 300 + 1 000 000 – 898 650 = 5 813 050 сўм.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(5 813 050 – 1 497 750) х 7,5% = 323 647,5 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 293 563,13 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 30 084,37 сўмга (323 647,5 – 293 563,13) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 43 153 сўмни ((5 813 050 – 1 497 750) х 1%) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 39 141,75 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 4 011,25 сўмни (43 153 – 39 141,75) ташкил қилади.

Бюджетга 26 073,12 сўм (30 084,37 – 4 011,25) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 92 000 сўмни (1 150 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 027 915,63 сўм (1 150 000 – 30 084,37 – 92 000) олади.

 

 

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

 

9-ВАЗИЯТ Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–октябрь ойларида ойига 690 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Ходимнинг йил бошидан даромади 6 900 000 сўмни (690 000 х 10) ташкил қилади.


Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).

 

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 9-қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

 

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Унинг январь–октябрь ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. ЖШДС:

(6 900 000 – 1 497 750) х 7,5% = 405 168,75 сўмга тенг.

Январь-сентябрь ойларида 364 651,88 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 40 516,87 сўмга (405 168,75 – 364 651,88) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 54 022,5 сўмга ((6 900 000 – 1 497 750) х 1%) тенг.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 48 620,25 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 5 402,25 сўмни (54 022,5 – 48 620,25) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 35 114,62 сўм (40 516,87 – 5 402,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 55 200 сўмни (690 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 594 283,13 сўм (690 000 – 40 516,87 – 55 200) иш ҳақи олади.

II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 14 977 500 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади.

Январь–октябрь ойлари учун ЖШДС суммаси 1 587 000 сўмга (6 900 000 х 23%) тенг.

Январь-сентябрь ойларида 1 428 300 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойида унинг суммаси 158 700 сўмни (1 587 000 – 1 428 300) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–октябрь ойларида уларнинг суммаси 69 000 сўмни (6 900 000 х 1%) ташкил қилади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 62 100 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун 6 900 сўм (69 000 – 62 100) ўтказилади.

Бюджетга 151 800 сўм (158 700 – 6 900) ЖШДС ўтказилади.

Октябрь ойи учун суғурта бадаллари 55 200 сўмни (690 000 х 8%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 476 100 сўм (690 000 – 158 700 – 55 200) иш ҳақи олади.

 

 

10-ВАЗИЯТ Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–октябрь ойларидаги меҳнатига ойига 690 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 6 900 000 сўмни (690 000 х 10) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 900 000 сўм ижара ҳақи олади.

 

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2699-сон қарорга 26-илова).

Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 4 500 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 3 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 500 сўм белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 225 000 сўмни (4 500 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

900 000 х 7,5% = 67 500 сўм.

Январь-октябрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(6 900 000 – 1 497 750) х 7,5% = 405 168,75 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 364 651,88 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 40 516,87 сўмга (405 168,75 – 364 651,88) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 54 022,5 сўмга ((6 900 000 – 1 497 750) х 1%) тенг.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 48 620,25 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 5 402,25 сўмни (54 022,5 – 48 620,25) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 35 114,62 сўм солиқ (40 516,87 – 5 402,25) ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 55 200 сўмни (690 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 426 783,13 сўм иш ҳақи (690 000 + 900 000 – 40 516,87 – 67 500 – 55 200) тўланади.

 

 

11-ВАЗИЯТ  Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь-октябрь ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 100 000 сўмни ташкил қилди, йил бошидан даромад 11 000 000 сўмни (1 100 000 х 10) ташкил этди. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

 

Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддаси).

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–октябрь ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

449 325 + (11 000 000 – 7 488 750) х 17% = 1 046 237,5 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 941 613,75 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 104 623,75 сўмга (1 046 237,5 – 941 613,75) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 95 022,5 сўмни ((11 000 000 – 1 497 750) х 1%) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 85 520,25 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 9 502,25 сўмни (95 022,5 – 85 520,25) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 95 121,5 сўм (104 623,75 – 9 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 88 000 сўмга (1 100 000 х 8%) тенг.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(1 100 000 – 104 623,75 – 88 000) х 25% = 226 844,06 сўм.

Ходим қўлига 680 532,19 сўм (1 100 000 – 104 623,75 – 88 000 – 226 844,06) иш ҳақи олади.

 

 

12-ВАЗИЯТ Илгари ишламаган янги ишга қабул қилинган ходим (олий ўқув юрти битирувчиси)нинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Февраль ойида илгари ишламаган ходим ишга қабул қилинди. Унга 800 000 сўм маош белгиланди. Февраль-октябрь ойлари учун даромад 7 200 000 сўмни (800 000 х 9) ташкил қилди.

 

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(7 200 000 – 1 497 750) х 7,5% = 427 668,75 сўм.

Февраль-сентябрь ойларида 378 901,88 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 48 766,87 сўмни (427 668,75 – 378 901,88) ташкил қилади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 57 022,5 сўмни ((7 200 000 – 1 497 750) х 1%) ташкил этади.

Февраль-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 50 520,25 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 6 502,25 сўмни (57 022,5 – 50 520,25) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 42 264,63 сўм (48 766,87 – 6 502,25) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 64 000 сўмга (800 000 х 8%) тенг.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 687 233,13 сўм (800 000 – 48 766,87 – 64 000) тўланади.

 

 

13-ВАЗИЯТ ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–октябрь ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 200 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан даромад 12 000 000 сўмни (1 200 000 х 10) ташкил этди. Февраль ойида ходим бухгалтерияга ҳар ойда унинг иш ҳақидан 400 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

 

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

12 000 000 – (400 000 х 9) = 8 400 000 сўм.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–октябрь ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

449 325 + (8 400 000 – 7 488 750) х 17% = 604 237,5 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 550 613,75 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 53 623,75 сўмга (604 237,5 – 550 613,75) тенг.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 69 022,5 сўмни ((8 400 000 – 1 497 750) х 1%) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 62 520,25 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 6 502,25 сўмни (69 022,5 – 62 520,25) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 47 121,5 сўм (53 623,75 – 6 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 96 000 сўмга (1 200 000 х 8%) тенг.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 650 376,25 сўм (1 200 000 – 400 000 – 53 623,75 – 96 000) иш ҳақи тўланади.

 

 

14-ВАЗИЯТ Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ёш оила аъзоси ҳисобланадиган корхона ходими квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг январь-октябрь ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 1 200 000 сўмни ташкил қилади. Йил бошидан солиқ солинадиган даромад 12 000 000 сўмни (1 200 000 х 10) ташкил қилади. Февраль ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 400 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди ва барча зарур ҳужжатларни тақдим этди.

 

Ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг ­179-моддаси 30-банди).

 

Январь-октябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 8 400 000 сўмни (12 000 000 – (400 000 х 9)) ташкил қилади.

ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–октябрь ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

449 325 + (8 400 000 – 7 488 750) х 17% = 604 237,5 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 550 613,75 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун ЖШДС суммаси 53 623,75 (604 237,5 – 550 613,75) сўмни ташкил қилади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 69 022,5 сўмни ((8 400 000 – 1 497 750) х 1%) ташкил қилади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 62 520,25 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 6 502,25 сўмни (69 022,5 – 62 520,25) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 47 121,5 сўм (53 623,75 – 6 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 96 000 сўмни (1 200 000 х 8%) ташкил қилади.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва кредитни сўндириш учун ушланмалар чегирилганидан кейин ходим 650 376,25 сўм (1 200 000 – 400 000 – 53 623,75 – 96 000) иш ҳақи олади.

 

 

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

 


*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоб услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 31.01.2017 йилдаги 5 (1173)-сонида, февраль ойи учун 28.02.2017 йилдаги 9 (1177)-сонида, март ойи учун 28.03.2017 йилдаги 13 (1181)-сонида, апрель ойи учун 18.04.2017 йилдаги 16 (1184)-сонида, май ойи учун 23.05.2017 йилдаги 21 (1189)-сонида, июнь ойи учун 20.06.2017 йилдаги 25-26 (1193-1194)-сонида, июль ойи учун 25.07.2017 йилдаги 30 (1198)-сонида, август ойи учун 22.08.2017 йилдаги 34 (1202)-сонида, сентябрь ойи учун 26.09.2017 йилдаги 39 (1207)-сонида чоп этилган.