Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Повлияет ли добровольная переоценка на налоговый учет Как исправить в чеке неправильный ИКПУ (инструкция) Заявление об отмене приостановления расчетного счета Положение о проверке контрагента
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Божхона органи тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари юзасидан дастлабки қарорларни қабул қилиши мумкин

Божхона органи тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари юзасидан дастлабки қарорларни қабул қилиши мумкин

10.11.2021

Читать на русском языке

ДБҚнинг “Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиб-таомилларини белгилаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Ҳужжат лойиҳаси Президентнинг “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Лойиҳага асосан тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари тўғрисидаги дастлабки қарорни олиш тадбиркорлик субъектлари учун ихтиёрий ҳисобланади. Буни БЮДни топширишдан олдин амалга ошириш лозим.

 

Дастлабки қарорни олиш учун манфаатдор шахс тасдиқланган шаклдаги аризани зарур ҳужжатлар билан ёзма ёки электрон тарзда божхона расмийлаштируви амалга оширилиши назарда тутилган божхона органига тақдим қилади.

 

Дастлабки қарор божхона органида ариза рўйхатдан ўтган кундан бошлаб 15 календарь кундан кечиктирмай, қўшимча ўрганиш талаб этилганда эса 30 календарь кунлик муддатда қабул қилинади. Ариза божхона органлари томонидан қабул қилинган дастлабки қарорлар реестрида қайд қилинади.

 

Дастлабки қарорни қабул қилганлик учун божхона йиғими Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ставкаларда ҳисоблаб чиқарилади.

 

Дастлабки қарор божхона органи томонидан ДБҚнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида жойлаштирилиши ва 90 календарь кун муддатда амал қилиши назарда тутилмоқда.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари юзасидан дастлабки қарор қабул қилиш тўғрисида интерактив хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Наргиза Воҳидова.