Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги таъминланади

09.11.2017

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси бўйича изоҳлар.

 

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойихаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 мартдаги 160-сон  «2017 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ва Олий Мажлис Сенатининг 2016 йил 13 декабрдаги СҚ-132- III -сон қарорига асосан келишилган ҳолда ҳамда чет эл тажрибаси инобатга олиниб ишлаб чиқилган.

 

Аввало, ушбу қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати қуйидагиларга асосланган:

 

биринчидан, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги талабларини бажаришни таъминлаш;

 

иккинчидан, хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланилаётган ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул мутахассисларининг жавобгарлигини ошириш;

 

учинчидан, хавфли ишлаб чиқариш объектларида бахтсиз ҳодисалар ва аварияларни олдини олиш.

 

Мазкур Қонун лойиҳаси 2017 йилнинг 7 мартида жамоатчилик муҳокамаси учун Давлат инспекциясининг веб-сайтида ва Интерактив давлат хизматлари ягона порталида жойлаштирилган.

 

Энди батафсил айтганда, қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

 

1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул мутахассислари жавобгарлигини ошириш мақсадида жарималар миқдорининг оширилиши бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 97-моддасига ўзгартишлар киритиш;   

 

2. Вазирлар Маҳкамаси томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартибини белгилаш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни 5-моддасига қўшимча қиритиш;

 

3. Қуйидаги қисмда Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни 18-моддасига қўшимчалар киритиш:

  • саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини олиб бориш  тартибининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши;
  • белгиланган саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан  ишлаб чиқариш назоратини амалга оширишни таъминлаш бўйича иш берувчиларнинг жавобгарлигини аниқлаш.

 

Фикримизча, таклиф қилинаётган Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши:

  • хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги талабларини бажаришни таъминлаш;
  • хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланилаётган ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул мутахассисларининг жавобгарлигини ошириш;
  • хавфли ишлаб чиқариш объектларида бахтсиз ҳодисалар ва аварияларни олдини олишни таъминлашга хизмат қилади.

 

Қутлимурот БАБАШЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси.