Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жарима солиш таклиф этилмоқда

24.05.2018

Читать на русском языке

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги моддалар киритилиши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ишлаб чиқилди.

 

МЖТКнинг 177-моддасида назарда тутилган маъмурий жавобгарликни кенгайтириш, бунинг учун товар келиб чиққан жой номи ва бошқа фирма номидан фойдаланишни бузганлик учун жарима киритилиши таклиф этилмоқда. Амалдаги жарималарни ошириш, такрор содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун қатъий чораларни жорий этиш назарда тутилмоқда.  

 

Бундан ташқари, тузатишлар билан муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни, шунингдек ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари ҳуқуқларини бузганлик учун жарималарни жорий этиш назарда тутилмоқда (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Ҳуқуқбузарлик тури

Жарима

Ўзга товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ҳамда товар келиб чиққан жой номлари ва фирма номларидан ноқонуний фойдаланилиши

Ўзга товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ҳамда товар келиб чиққан жой номлари ёки бир турдаги товарлар (хизматлар) учун мўлжалланган чалкаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгилардан ноқонуний фойдаланиш ёхуд ўзга фирма номидан ноқонуний фойдаланиш

 

фуқароларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача

Ўша ҳуқуқбузарлик маъмурий чора қўлланилганидан кейин бир йил ичида такрор содир этилганда

фуқароларга – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 20 бараваридан 30 бараваригача

Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош* ҳуқуқлар бузилиши

Асарлар ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан ноқонуний фойдаланиш, шу баробарида асарлар ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини тайёрлаш, тарқатиш, омма эътиборига етказиш ёхуд асарлар ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларида тайёрловчилар, ишлаб чиқариш жойлари, шунингдек муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгалари ҳақида ёлғон маълумотларни кўрсатиш

 

фуқароларга – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 5 бараваригача

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача

Ўша ҳуқуқбузарлик маъмурий чора қўлланилганидан кейин бир йил ичида такрор содир этилганда

фуқароларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача

Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари ҳуқуқлари бузилиши

Тегишли патентланган ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналарини рухсатсиз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўллаш ёхуд ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулда бевосита тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш  

 

фуқароларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача

Ўша ҳуқуқбузарлик маъмурий чора қўлланилганидан кейин бир йил ичида такрор содир этилганда

фуқароларга – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 20 бараваридан 30 бараваригача

 

*асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхалари, шунингдек уларни тайёрлаш ва такрорлашда фойдаланиладиган материаллар ва асбоб-ускуналар ҳамда содир этилган ҳуқуқбузарликнинг бошқа воситалари мусодара қилинади. 

 

Эслатиб ўтамиз, интеллектуал мулк объектларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш, ҳаммуаллифликка мажбурлаш, шунингдек интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни улар расман рўйхатдан ўтказилгунга ёки эълон қилингунга қадар муаллифнинг розилигисиз ошкор қилиш жиноий жавобгарликка олиб келади (ЖКнинг 149-моддаси).

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах