Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы

Корпоратив транспорт ҳайдовчилари ҳар 2 йилда малака оширишади

07.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 4.09.2017 йилдаги 693-сон «Ўқитишнинг инновацион усулларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Бу ҳақда uz24.uz сайти хабар беради.

 

Ҳужжатга кўра, 2018 йилнинг 1 январидан эътиборан юридик шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситалари ҳайдовчилари 2 йилда 1 маротаба малака ошириш машғулотларини ўташлари шарт.

 

Келгуси йилнинг 1 июлидан юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини малака ошириш курсларини ўтаганлик тўғрисидаги сертификатсиз бошқарганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади. Шунингдек, бундай ҳуқуқбузарлик лиценезия/лицензия карточкаларининг амал қилишининг тўхтатиб турилиши ёки тўхтатилишига сабаб бўлиш мумкин.

 

Қарорни самарали амалга ошириш мақсадида автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш бўйича «Avtotest 3.0» ўқув-услубий комплекси ишлаб чиқилган бўлиб, унда инновацион таълим технологияларидан фойдаланилган ва ўқувчиларнинг ўзлаштиришини оширишга қаратилган ўқитишнинг мониторинг қилиш ва режалаштириш бўйича автоматлаштирилган комплекс ахборот тизими жорий этилган.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.