Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ташқи кўмак лойиҳаларини келишиш тартиби ўзгартирилди

16.12.2020

Читать на русском языке

Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан айрим ҳуқумат қарорларига ўзгартиришлар киритилди (14.12.2020 йилдаги 777-сон ВМҚга қаранг).

 

Лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш, шунингдек техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом (15.11.2005 йилдаги 251-сон ВМҚ билан тасдиқланган) техник кўмаклашиш лойиҳаларини тасдиқлаш тартибига доир нормалар билан тўлдирилди. Хусусан:

  • ҳар йили 31 майдан кечикмасдан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда келгуси йилда донорлар томонидан молиялаштириш назарда тутилаётган техник кўмаклашишнинг устувор лойиҳалари рўйхати тайёрланади ва Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишган ҳолда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади;
  • ҳар йили 25 январдан кечикмасдан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жорий йилда амалга ошириш учун донорлар билан олдиндан ишлаб чиқиладиган лойиҳалар рўйхати тайёрланади. Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун тақдим этилади ва 10 февралгача тасдиқланади.

 

Шунингдек янги лойиҳа таклифини юқорида кўрсатилган Низомнинг 5 ва 6-бандларида кўрсатиб ўтилган рўйхатларга киритиш учун лойиҳа ташаббускори бўлган вазирлик ёки идора ёхуд техник кўмак олувчи лойиҳа таклифини Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Лойиҳа таклифи паспортини илова қилган ҳолда тегишли вазирликка киритиши лозим.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги лойиҳа таклифи олингандан кейин 10 кун муддатда Молия вазирлигига лойиҳа таклифини кўрсатиб ўтилган рўйхатларга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги лойиҳалар бўйича масъул ижрочи этиб белгиланган тақдирда, улар лойиҳа таклифини Молия вазирлигига тақдим этади.

 

Зарур бўлганда, Молия вазирлиги тақдим этилган лойиҳа таклифларини кўриб чиқиш учун лойиҳани амалга оширишнинг мўлжалланаётган соҳасига алоқадор бўлган бошқа вазирликлар ва идораларни жалб қилишга ҳақлидир.

 

Илгари қабул қилинган НҲҲларни ушбу қарорга мувофиқлаштиришга йўналтирилган бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах