Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Депутат ёрдамчисининг мақоми белгиланди

18.10.2021

Читать на русском языке

14.10.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-722-сон Қонун қабул қилинди.

 

2.12.2004 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида” 704-II-сон Қонун депутат ёрдамчиси тўғрисидаги 94-модда билан тўлдирилди. Унда белгиланишича, депутат ўзини депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия билан алоқасини сақлаб туриш ҳамда ўз сайлов округидаги фаолиятини самарали ташкил этиш учун ёрдамчига эга бўлишга ҳаклидир.

 

Ўзбекистоннинг 18 ёшга тўлган фуқароси депутатнинг ёрдамчиси бўлиши мумкин. Уни ишга қабул қилиш депутатнинг тақдимномасига кўра депутатнинг ваколатлари даврига тузиладиган муддатли меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади. Шартнома депутатнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда тугатилиши мумкин.

 

26.12.1996 йилдаги “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги 337-I-сон Қонундан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг вакили тўғрисидаги 142-модда чиқариб ташланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.