Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун – $100 млн

04.11.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 2.11.2021 йилдаги «Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини  молиялаштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида»ги ПҚ-5272-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ Молия вазирлигига Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси учун 100 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар ажратилади. Ушбу маблағлар қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун миллий валютада 5 йил муддатга фоизсиз берилади.

 

Шунингдек ҳужжат билан Президентнинг 27.03.2021 йилдаги ПҚ-5041-сон ҳамда 26.05.2021 йилдаги ПҚ-5125-сон қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

 

Президентнинг 27.03.2021 йилдаги ПҚ-5041-сон қарорининг 5-бандида Молия вазирлигига мазкур қарорнинг 4-бандига асосида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган 1,5 трлн сўм кредит ресурсларининг тижорат банклари томонидан қайтарилмаган қисмида республика бюджети ҳисобидан 2026 йилда қопланишини таъминлаш топширилди. Бунда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига қопланмаган маблағлар миқдоридаги ваколатли банкларнинг мажбуриятлари Молия вазирлиги фойдасига қайта расмийлаштирилади.

 

Президентнинг 26.05.2021 йилдаги ПҚ-5125-сон қарорининг 2-бандида ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ Молия вазирлигига фоизсиз ажратиладиган пул маблағларини қайтариш муддати 2026 йилга қадар узайтирилди. Шунингдек белгиланишича, ажратилаётган маблағларни қайтариш республика бюджети маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.