Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари божхона қўмитаси томонидан қўллаб-қувватланади

31.08.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 30.08.2022 йилдаги “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати Давлат божхона қўмитасига бириктирилади. Ушбу чора-тадбирлар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштиришга қаратилган.

 

Давлат божхона қўмитаси:

  • тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг инфратузилмасини яхшилаш;
  • тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий услуб ва ижтимоий технологияларни татбиқ этиш;
  • кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни протез-ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилишнинг техник ва гигиеник воситалари билан таъминлаш;
  • тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш бўйича зарур шароитларни яратиш;
  • кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига кўмаклашади.

 

Давлат божхона қўмитасига мазкур вазифаларни амалга ошириш учун қўмитанинг махсус жамғармаси маблағларини йўналтириш ҳуқуқи берилди.

 

Ҳужжат билан 2022-2025 йилларда “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

 

2022 йил 1 октябрдан бошлаб “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларидаги тарбиячиларни ҳар йили камида бир маротаба малака ошириш курсларида ўқитиш тартиби жорий этилади.

 

Ҳар йили 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб “Мурувват” болалар уйларининг тарбияланувчилари ўртасида республика миқёсида спорт мусобақалари уюштирилади.

 

ДБҚ раисига божхона органлари томонидан аниқланиб, давлат даромадига ўтказилган товар моддий бойликларни Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг асослантирилган сўровларига асосан тиббий-ижтимоий муассасаларга беғараз топшириш ҳуқуқи берилади.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах