Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

«Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони таъсис этилди

05.09.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2022 йилдаги 480-сон қарори билан «Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони таъсис этилди.

 

Ҳужжат билан «Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони билан тақдирлаш учун шахсларни тақдим этиш ва мукофотни топшириш тартибини белгиловчи низом тасдиқланди.

 

Кўкрак нишони билан миллий кинематография соҳасини ривожлантириш, бадиий ва ғоявий жиҳатдан етук фильмлар яратиш, шунингдек миллий фильмларни кенг тарғиб қилиш ишларига муносиб ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.

 

Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифларни ҳар йили 1 декабрга қадар Кинематография агентлигига  тақдим этади. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Агентлик бош директори томонидан 5 нафардан иборат таркибда комиссия тузилади.  20 декабрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади, унинг асосида Агентлик бош директорининг буйруғи 25 декабрга қадар чиқарилади.

 

Кўкрак нишони ҳар йили 28 декабрь - Халқаро кино куни арафасида топширилади. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах