Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Маҳсулотларга ажиотаж талаб юзага келганда Монополияга қарши курашиш қўмитаси мониторинг ўтказади

22.12.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2022 йилдаги “Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар нархлари барқарорлигини таъминлаш ҳамда маҳсулотлар хавфсизлиги ва сифатини тизимли назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 716-cон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида асоссиз оширилмаслиги бўйича тизимли назорат ўрнатиш ва зарур чоралар кўриш тратиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

 

Низомга кўра, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги қуйидаги товарларни нархлари кескин тебраниши ёки уларга ажиоатаж талаб юзага келганда бозорни таҳлил қилади:

  • юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар;
  • буғдой ва ун, қолипли нон;
  • мол гўшти, парранда гўшти;
  • тухум;
  • пахта ёғи, кунгабоқар ёғи;
  • гуруч;
  • шакар;
  • қадоқланган сут.

 

Нархларни тизимли ўрганиш қуйидагиларни таҳлил қилишдан иборат:

  • бозорлар, савдо марказлари, чакана савдо тармоқларидаги нархлар тўғрисидаги маълумотларни;
  • статистика ва божхона органларининг маълумотларини;
  • ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни.

 

Маҳсулотларнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган аломатлар аниқланганда, ваколатли органлар хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириши ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиши мумкин.

 

Таҳлил, текширув ва хатлов натижалари бўйича ваколатли орган хўжалик юритувчи субъектларга бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ва кўрсатмалар бериши мумкин.

 

Шунингдек,  Инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар бериш тартиби ҳақида Низом тасдиқланмоқда. Унга кўра, бу каби товарлар аниқланганда Агентлик бажарилиши  мажбурий бўлган кўрсатма беради.

 

Кўрсатмани олган товар эгаси: 

  • ўша куннинг ўзида кўрсатмада келтирилган товарни республика ҳудудига импорт қилиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тўхтатиш чораларини кўради;
  • уч кун муддатда кўрсатмада келтирилган товарни истеъмол қилишни зудлик билан тўхтатиш, эътирозлар мавжуд бўлганда мурожаат қилиш учун уларни қабул қилиш жойи, вақти ва тартиби ҳақида истеъмолчилар эътиборига ОАВ орқали хабар жойлаштиради;
  • бир ой муддатда кўрсатмада келтирилган товарни муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олишни таъминлайди

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.12.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.