Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Аэропорт, темир йўл ва автовокзалларда хизматлар сифати қандай оширилади

19.04.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2023 йилдаги “Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 159-сон Қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидаги низомлар тасдиқланмоқда:

  • Аэропортларнинг аэровокзал мажмуаларида ва вокзал олдидаги майдонларда хавфсизликни таъминлаш тартиби тўғрисида;
  • Темир йўл вокзалларида (станцияларида) йўловчилар ва ташриф буюрувчиларнинг қўл юки ва багажини кўздан кечириш, уларнинг темир йўл вокзалларида (станцияларида) бўлиши тартиби тўғрисида;
  •  Автовокзалларда (автостанцияларда) йўловчилар ва ташриф буюрувчиларнинг қўл юки ва багажини кўздан кечириш, уларнинг автовокзалларда (автостанцияларда) бўлиши тартиби тўғрисида. 

 

Низомларга мувофиқ:

  • авиация хавфсизлиги хизмати ходимлари шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини, қўл юки, багажи ва шахсий буюмларини текширишдан ўтказиш учун такдим этишдан бош тортган йўловчилар ва ташриф буюрувчиларнинг аэровокзал мажмуаси биноларига киришига йўл қўймаслик, заруратга кўра бундай шахсларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга белгиланган тартибда топшириш ҳуқуқига эга;
  • авиация хавфсизлиги хизмати назоратчилари ўз хизмат вазифаларини махсус формали кийимда амалга оширади ҳамда улар аэропорт маъмурияти томонидан берилган тегишли рухсатномани ўзи билан олиб юриши шарт;
  • назорат ўтказиш пунктида йўловчилар ва ташриф буюрувчилар техник ускуналар ёрдамида текширилади. Алоҳида ҳолларда  кардиостимуляторлар ўрнатган шахслар ва бошқа шахслар махсус техник ускуналардан фойдаланмаган ҳолда текширилади;
  • аэропорт биноларига кириш жойларига тўхташ фақат йўналишсиз ва йўналишли таксиларга рухсат этилади. Шахсий автомобиллар ва жамоат транспорти йўловчиларни ва ташриф буюрувчиларни олиб кетиш ва олиб келиш учун мўлжалланган автомобиль тураргоҳи ва тўхташ жойларига йўналтирилади.
  • эстакададан фойдаланиш учун йўловчи ташиш автотранспорт воситаларига рухсат берилади, бунда енгил автотранспорт воситаларига эстакадада 5 дақиқагача, автобус ва микроавтобус автотранспорт воситаларига 10 дақиқагача тўхтаб туришга рухсат берилади;
  • барча турдаги автотранспорт воситалари аэровокзаллар мажмуалари чегарасидан 30 метрдан кам бўлмаган масофада жойлаштирилади (эстакада ҳудуди бундан мустасно);
  • ташриф буюрувчиларнинг соддалаштирилган ҳолда (шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз) фақат вокзал биносига кириб-чиқишига рухсат берилади;
  • ҳаракатланиши чекланган, бемор ёки кекса ёшдаги йўловчиларни бевосита кузатувчи шахслар йўловчилар платформасига (перронга) ўтишлари учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишлари лозим;
  • кўздан кечириш ваколатига эга бўлган ходимлар потенциал хавфли шахсларни аниқлаш мақсадида кўздан кечирилаётган йўловчилар ва ташриф буюрувчилар билан психологик сўров шаклида (қисқа саволлар ёрдамида) суҳбат ўтказишга ҳақли.

 

Аэропортларнинг аэровокзал мажмуаларида ҳамда аэропортлар ҳудудига туташ ҳудудларда умумий овқатланиш жойлари, чакана савдо дўконлари ҳамда йўловчиларга ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича янги жойларни ташкил этиш Давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган ҳолда, аэропорт билан тузилган шартномага асосан амалга оширилади.

 

Транспорт вазирлигига 2 ой ичида вокзал ва унинг ҳудудида тадбиркорлик субъектлари томонидан хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартибини белгилаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш вазифаси юклатилган.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

                               Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах