Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилмоқда

06.06.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 02.06.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-181-сон Қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан:

  • Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг янгиланган таркиби;
  • Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича музокаралар гуруҳининг янгиланган таркиби тасдиқланмоқда.

 

Президент Администрацияси тузилмасида Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилмоқда. Инвестиция вазирлиги тизимида ЖСТ билан ишлаш ва савдо музокаралари департаменти, 20 та вазирлик ва идоралар тузилмасида – ЖСТ билан ишлаш бўлинмалари ташкил этилади.

 

Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхонасида ЖСТ масалалари бўйича биринчи котиб лавозими киритилмоқда.

 

Адлия вазирлигига миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш функцияси юклатилмоқда.

 

2023 йил 1 июлдан бошлаб ЖСТ қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади. 

 

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш учун 2023 йилда жами 30 млрд сум ажратилмоқда.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах