Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурининг асосий шартлари

10.07.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2023 йилдаги «20 минг тадбиркор-500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 279-сон қарори қабул қилинди.

 

Маълумот учун: мазкур дастур доирасида фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳокимлик ва вазирликлар билан тегишли ҳамкорлик шартномаларини имзолайдилар.

 

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқароларни камида бир йил давомида иш билан таъминлаган тадбиркорларга (улар жами ишчилар сонининг камида 20% ташкил этганда) қуйидаги миқдорларда солиқ имтиёзлари тақдим этилади:

  • 51 тадан 100 тагача янги иш ўрин яратилганда – мол-мулк ва ер солиғи 50% га камайтирилади;
  • 101 тадан 200 тагача янги иш ўринлари яратилганда –  мол-мулк ва ер солиғи 75% га камайтирилади;
  • 200 тадан зиёд янги иш ўринлари яратилганда мол-мулк ва ер солиғидан тўлиқ озод этилади.

 

Шунингдек, Дастурда иштирок этаётган тадбиркорларга барча солиқларни (ҚҚС ва солиқ агенти сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) ҳамда божхона тўловларини таъминотсиз ва (ташкил этилаётган иш ўринлари сонидан келиб чиққан ҳолда) тегишинча 3, 6 ва 12 ойгача бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилмоқда.

 

51 тадан 200 тагача янги иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ аудити ўтказилмайди. Янги иш ўринлари сони 200 тадан ошса, барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди.

 

Дастурга киритилган тадбиркорларга божхонада “яшил йўлак” режими қўлланилади.

 

Ҳужжат билан:

  • «20 минг тадбиркор-500 минг малакали мутахассис» Дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси таркиби; 
  • «Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизими билан маълумотлар базаси интеграция қилинадиган 9 та вазирлик ва идоралар рўйхати;
    • Дастурни амалга ошириш;
    • Дастур доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзларини ҳамда преференцияларни қўллаш;
    • амалий мономарказларни ташкил этиш, уларни қуриш ва жиҳозлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш тўғрисидаги низомлар тасдиқланмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах