Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ёнғин хавфсизлиги бўйича текширувларни ўтказиш тартиби ўзгармоқда

07.08.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 03.08.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ-125-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжат билан ёнғин назорати органлари томонидан бизнес-омбудсманни хабардор қилган ҳолда текширувлар ўтказиш тартиби ўзгармоқда.

 

Эндиликда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан:

  • батафсил ва назорат текшируви бир йилда бир маротаба;
  • тезкор текширувлар – жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, ОАВ ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар асосида ўтказилиши мумкин.

 

Маълумот учун: муқаддам ёнғин хавфлилигига кўра объектлар бўйича текшириш қуйидаги муддатларда ўтказилган:

  • I гуруҳга кирадиган объектларда — бир йилда кўпи билан бир марта;
  • II гуруҳга кирадиган объектларда — 2 йилда кўпи билан бир марта;
  • III гуруҳга кирадиган объектларда — 3 йилда кўпи билан бир марта.

 

Шунингдек, хавф-таҳлил тизими натижасига кўра текширув ўтказиш олдидан камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини Ахборот тизимида шахсий кабинет ёки почта орқали хабардор қилиш талаби бекор қилинмоқда. Ушбу йўналишда текширувни тадбиркорлик субъектини хабардор қилмасдан ўтказишга йўл қўйилмоқда.

 

Бундан ташқари, ушбу йўналишда текширув ўтказиш учун дастлаб ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича профилактик тадбир ўтказиш талаб этилмайди.

 

Назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари учун профилактика тадбирларнинг чораклик режа-графикларни ваколатли давлат органи билан келишиш талаби бекор қилинмоқда.

 

Ҳужжат ёнғинларнинг олдини олиш ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини ва омилларини барвақт аниқлаш, бартафар этиш ҳамда бу борада давлат назоратини янада кучайтириши мақсадида қабул қилинмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.08.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах