Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбийлар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси кучайтирилмоқда

18.09.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 13.09.2023 йилдаги «Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимлар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-159-сон Фармон имзоланди.

 

Ўзгартиришларга мувофиқ, қуйидаги вазирлик ва идораларнинг Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзоларига Давлат бюджети ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилади:

  • Мудофаа вазирлиги;
  • ИИВ;
  • ФВВ;
  • ДХХ;
  • Президент давлат хавфсизлик хизмати;
  • Божхона қўмитаси;
  • Электрон технологияларни ривожлантириш маркази.

 

Маълумот учун: Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим) – бу Президент томонидан эълон қилинган фавқулодда ҳолат (уруш ҳолати) даврида жалб қилинган вақтида, шунингдек, жанговар (ҳарбий) ҳаракатлар олиб борилаётган пайтда яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим).

 

Ҳарбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда (вафот этганда) унинг оила аъзоларига марҳумнинг асосий эгаллаган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий таълим муассасаси курсанти, тингловчисининг стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 100 баробари миқдорида нафақа тайинланади.

 

Ҳарбий хизматчи (ходим) Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлганда, унинг оила аъзоларига марҳумнинг лавозим ва унвони маоши йиғиндисининг 150 баробари миқдорида нафақа тайинланади.

 

Агар оила аъзолари иккала турдаги нафақа олишга ҳақли бўлишса, уларга фақат бир турдаги – миқдори кўпроқ нафақа тўланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.09.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев. 



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах