Президент томонидан 14.09.2023 йилдаги “Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-307-сон Қарор имзоланди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармасини бошқариш гуруҳи ташкил этилмоқда.
Маълумот учун: Жамғарма ЕТТБ бошқарувида 5 йил муддатда (кейинчалик узайтириш шарти билан) бўлади.
Жамғарма ЕТТБ томонидан жалб этиладиган 10 млн евро миқдоридаги грант ва ЕТТБ томонидан республикага тақдим этиладиган 10 млн евро миқдоридаги кредит маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.
Жамғарма томонидан умумий қиймати $10 млн ортиқ бўлган ДХШ лойиҳалари бўйича консультантлар хизмати молиялаштирилади.
Умумий қиймати $10 млн эквивалентидан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳалари "SOURCE" халқаро платформасида жойлаштириб борилади.
Шунингдек, ЕТТБ томонидан ажратиладиган қарз маблағларини қайтаришнинг прогноз жадвали тасдиқланмоқда.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев