Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди

26.10.2023

Читать на русском языке

Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 26 октябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарор қабул қилинди


Иқтисодиётдаги инфляцион жараёнлар ва кутилмалар йилнинг биринчи ярим йиллигидаги пасайишдан сўнг, маҳсулотлар таклифидаги ўзгаришлар ва инфляцион талаб омиллари фонида бироз тезлашиши кузатилди.

 

Умумий инфляция йил бошидан пасаювчи динамикада шаклланиб охирги чоракда 9,2 фоизгача тезлашди. Инфляция ўсишининг таркибий омиллари қаторида озиқ-овқат нархларининг 11 фоизгача тезлашиши, мева-сабзавотлар ва тартибга солинадиган нархлар ўзгаришининг умумий инфляциядаги ҳиссаси ортиши билан изоҳланди.

 

Базавий инфляция йил бошидан пасайиб сентябрда 10,3 фоизни ташкил қилди. Мазкур пасайиш тенденциясига қарамай, умумий инфляция билан сезиларли тафовути сақланиб қолмоқда.

 

Глобал инфляцион жараёнларнинг давомийлиги бўйича ноаниқликлар сақланиб қолмоқда. Асосий савдо ҳамкорлардаги инфляция даражаси ва алмашув курсларининг жорий динамикасидаги вазият сўмнинг реал самарали алмашув курсини мустаҳкамланишига босимларни кучайтирмоқда.

 

Иқтисодиётнинг реал секторида ижобий тенденциялар кузатилиб, жорий йилнинг 9 ой якунига кўра, ЯИМ ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 фоизга ўсди.

 

Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари фискал рағбатлантириш таъсирида истеъмол харажатларининг ўсиши ҳамда марказлашмаган инвестициялар ҳажмининг сезиларли ошиши ҳисобига таъминланди.

 

Иқтисодиётда ялпи талабнинг ижобий ўсиш динамикаси давом этмоқда, бу кўрсатилаётган бозор хизматлари ҳажмининг ўтган йилга нисбатан 12,1 фоизга, савдо ва пулли хизматлардан пул тушумлари ҳажмининг 28 фоизга ўсишида намоён бўлди.

 

Шу билан бирга, трансчегаравий пул ўтказмалари юқори база эффекти ҳисобига ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33,7 фоизга қисқарган бўлса-да, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробарга ўсган.

 

Банклараро пул бозоридаги фаолликда ҳам ўсиш кузатилиб, ўртача тортилган банклараро депозит ва РЕПО ставкалари тўлиқ фоиз коридорида шаклланган.

 

Нисбатан қатъий пул-кредит шароитлари иқтисодиётга ажратилаётган кредитларни мақбул ўсиш суръатларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, сўнгги ойларда кузатилган чакана кредитлардаги юқори ўсиш суръатлари макропруденциал чораларни қўллаш орқали мувозанатлаштирилмоқда ва келгусида зарурият пайдо бўлган ҳолда қўшимча чоралар қўлланилиши мумкин.

 

Мавсумий озиқ-овқат нархларининг ўсиши ва тартибга солинадиган нархларга киритилаётган ўзгаришларнинг умумий инфляцияга бирламчи ва иккиламчи таъсирлари каби инфляцияни оширувчи омиллар сақланиб қолмоқда.

 

Марказий банк пул-кредит шароитларининг ялпи талаб, нархлар ва инфляцион кутилмаларга таъсирларини баҳолаб, барча пул-кредит инструментларини инфляцияни жорий йилги прогноз доирасида шаклланишини ва ўрта муддатда таргет кўрсаткичларига эришишни таъминлашга қаратади.

 

Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2023 йил 14 декабрга белгиланган.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах