Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Аграр соҳадаги бозор ислоҳотларининг асосий жиҳатлари

18.12.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 2023 йил 12 декабрдаги «Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-205-сон Фармони қабул қилинди.

 

2024 йил ҳосилидан бошлаб:

  • пахта хомашёсини етиштирувчи хўжаликлар  ва кластерлар ўртасида пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг «пахта хомашёси секцияси»да ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилади;
  • фьючерс шартномасига мувофиқ етказиб берилиши лозим бўлган ҳажмдан ортиқча етиштирилган, шунингдек, кластер билан фьючерс шартномаси тузмаган ҳолда, ўз маблағлари, шу жумладан жалб қилинган маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобига етиштирилган пахта хомашёси етиштирувчилар томонидан биржа орқали тадбиркорлик субъектларига сотилади ёки (ва) қайта ишланади. Бунда:
    – фьючерс шартномаси бўйича ортиқча етиштирилган пахта хомашёси фьючерс шартномаси тузилган кластерга тўғридан-тўғри сотилиши мумкин;
    – пахта хомашёсини қайта ишлашдан олинган пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотлар (чигит, линт ва ўлик пахта) тўлиқ ҳажмда биржа орқали сотилади.

 

Пахта ҳосилини сотиб олиш ва сотиш бўйича янги тизимнинг шаффофлигини, тўлақонли ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда пахта хомашёсини етиштирувчилар манфаатдорлигини таъминлаш бўйича республика штаби таркиби тасдиқланди. Унинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • пахта хомашёсини етиштириш, сақлаш, реализация қилиш ва пахта хомашёси етиштирилишини молиялаштириш устидан назорат механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • пахта хомашёси, пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш ишларини ташкил этиш;
  • пахта хомашёси, пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш ҳамда тўловларнинг амалга оширилиши устидан кунлик назорат ўрнатиш;
  • пахта хомашёси, пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотларни сотиб олиш ва сотиш бўйича янги тизимнинг шаффофлигини, тўлақонли ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда пахта хомашёсини етиштирувчилар манфаатдорлигини таъминлаш.

 

Молиялаштиришнинг янги тартиби 

 

2024 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёсини етиштириш, пахта йиғим-терими ва харидини Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштириш тартиби жорий этилмоқда. Хусусан:

  • фьючерс шартномаси тузган етиштирувчи ва уруғчилик субъектларига ҳар йили 1 октябрдан бошлаб, пахта хомашёси етиштириш учун – пахта хомашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 14 ойга, шу жумладан 12 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратилади;
  • кластерларга кредитлар ажратилади:

 

Ҳажми (пахта хомашёси қийматининг)

Ставка (шундан, банк маржаси 2 фоиз)

Муддат (ой)

Имтиёзли давр (ой)

Қайтариш шартлари

пахта хомашёси хариди бўйича якуний ҳисоб-китоб учун

80 фоизигача

йиллик 10 фоиз

10

6

охирги 4 ой давомида тенг улушларда

ижара ҳуқуқи мавжуд бўлган ер участкасида пахта хомашёси етиштириш учун

60 фоизигача

йиллик 10 фоиз

24

18

охирги 6 ой давомида тенг улушларда

ижара ҳуқуқи мавжуд бўлган ер участкасида етиштириладиган пахта хомашёсининг йиғим-терими учун

60 фоизигача

йиллик 10 фоиз

12

3

охирги 9 ой давомида тенг улушларда

 

  • фьючерс шартномасига асосан етиштирувчилардан қабул қилинган пахта хомашёси учун тўловларнинг 80 фоизи пахта хомашёси қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми молия йилининг 31 декабр кунига қадар амалга оширилади;
  • ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан агротехник тадбирлар доирасида товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан моддий ресурслар етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчилар етиштирувчилар томонидан ихтиёрий танланади;
  • етиштирувчилар, кластерлар ва уруғчилик субъектлари кредит буюртмаларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агроплатформа” ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этади.

 

Кластерларни ташкил этиш механизми ўзгаради 

 

Кластерларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши учун талаблар ва янгиланган тартиб жорий этилмоқда. Хусусан, талабгор:

  • тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (ип калаваси, трикотаж мато, газлама, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, бўяш) қувватларининг камида иккита босқичини йўлга қўйган бўлиши;
  • Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган, тугатилиш босқичида бўлмаган, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилмаган ва «ёмон» кредит тарихига эга бўлмаган ҳамда мурожаат санасида кредит (лизинг, банк кафолати, аккредитив) ва солиқлардан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган бўлиши шарт.

 

Бунда кластер фаолиятини ташкил этиш истагида бўлган талабгорлар очиқ ва шаффоф онлайн танлов асосида танлаб олинади. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси эса тугатилди. 

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кластерлар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида доимий равишда эълон қилиб боради.

 

Пахта хомашёсини ҳисобга олиш такомиллаштирилади 

 

Кластерлар ва бошқа тўқимачилик корхоналари томонидан пахта хомашёси тўлиқ электрон тарози орқали қабул қилинади ҳамда ишлаб чиқарилган пахта толасини автоматлашган мажбурий ҳисобга олиш тизими жорий қилинади.

 

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, пахта, техник чигит ва қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш органларида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ҳамда метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан бир йилда бир марта Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан давлат назорати амалга оширилади. 

 

2024 йил 1 майга қадар электрон тарози орқали қабул қилинган пахта хомашёси ва ишлаб чиқарилган пахта толасини автоматлашган мажбурий ҳисобга олиш тизимини жорий қилиш ва уни «Агроплатформа» ахборот тизимига интеграция қилиш режалаштирилмоқда.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси билан биргаликда 2024 йил 1 январдан бошлаб:

  • кластерларда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш;
  • кластерларга нуфузли халқаро аудиторлик ташкилотларини жалб қилган ҳолда улар фаолияти самарадорлиги ва молиявий кўрсаткичларини мустақил ташқи аудитдан ўтказиш топширилди.

 

Кластерларга қабул қилиб олинган пахта ҳосили учун электрон ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасини кластерлар томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига (фермер хўжаликлари) пахта ҳосили учун тўланган тўловга мутаносиб миқдорда ҳисобга олишга рухсат этилади.

 

Кластерларда қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари) томонидан етиштирилган пахта хомашёсини шартномада белгиланган нархларда сотиб олиш ва ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган якуний ҳисоб-китобнинг 20 фоизини молия йилининг 31 декабрига қадар амалга ошириш мажбурияти сақлаб қолинади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.12.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.