Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган ва улардан фойдаланаётган шахслар учун қандай имтиёзлар бор

18.01.2024

Читать на русском языке

Президент 10.01.2024 йилда ПҚ-13-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.  

 

Жисмоний шахслар томонидан бир ой ичида сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг БҲМнинг 60 бараваридан ошмаган қисми учун уларнинг фискал белгили чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали  рўйхатдан ўтказилганда 1% қайтарилиши кераклиги белгиланди.

 

Шунингдек, умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган ва улардан фойдаланувчи шахслар, улар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан уч йил муддатга, қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:

  • ушбу қурилмалар бўйича — юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, алоҳида турувчи қурилмалар билан банд бўлган ер участкалари бўйича — юридик шахслардан олинадиган ер солиғини, электр энергиясини умумий тармоққа сотишдан олинган фойда бўйича — фойда солиғини;
  • уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини.

 

Қурилмалар ўрнатилаётган қуёш панеллари қувватининг 25 фоизидан кам бўлмаган қувватни ташкил этадиган электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган тақдирда, солиқ имтиёзлари улар фойдаланишга топширилган кундан бошлаб ўн йил муддатга қўлланилади.

 

Мазкур солиқ имтиёзлари жисмоний шахсларга улар томонидан умумий қуввати 1 кВтдан ортиқ бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилганда ҳар бир объект бўйича бир маротаба қўлланилади.

 

Бунда солиқ имтиёзларининг йиллик миқдори жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича —базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича эса — базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаслиги лозим.

 

Ун, шакар, дори воситалари ва тиббий хизматлар ҳам «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганда ҚҚС суммаси қайтариб бериладиган товарлар рўйхатига киритилди.

 

Шунингдек, ҚҚС суммасини қайтариш ойига БҲМнинг 10 бараваригача бўлган харидлар суммаси доирасида амалга.оширилиши белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.01.2024 йилда кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах