Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Кредит олган шахснинг қарздорлиги қандай қопланади

01.03.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 27.02.2024 йилдаги ЎРҚ-914 сонли Қонун имзоланди, унга кўра айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Жумладан, Фуқаролик кодексига қуйидагиларни кўзда тутувчи ўзгартиришлар киритилди:

●  тўлов суммаси қарз олувчи жисмоний шахсга ёки қарз олувчи тадбиркорлик субъектига ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлмаган тақдирда, биринчи навбатда асосий қарзнинг узилишини таъминлаш;

●  ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, фоизлар ва неустойкани ҳисоблашни тўхтатиш.

 

Бунда қарз олувчининг қарзи қуйидаги навбатда қопланади:

● асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорлик ва муддати ўтган фоиз тўловлари мутаносиб равишда;

● жорий давр учун ҳисобланган фоизлар ва жорий давр учун асосий қарз бўйича қарздорлик;

● неустойка (жарима, пеня);

● кредиторнинг қарздорликни узиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари.

 

Шунингдек, “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги Қонунга микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди.

 

Ушбу Қонун кредит олувчилар учун қўшимча қулайликлар яратишга ва аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах