Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Маҳаллаларда футбол лигаси ўтказилади

25.03.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 20.03.2024 йилдаги ПҚ-136-сонли “Маҳаллаларда футбол ингфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

 

Футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни энг қуйи тизимгача тушириш ҳамда маҳаллалардан бошлаб иқтидорли ёшларни саралаб олиш (селекция) тизимини яратиш мақсадида маҳалладаги ёшлар етакчисига қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади:

● маҳалла ёшларини оммавий ва профессионал футболга қизиқтириш, шунингдек, бу  борада турли тарғибот-ташвиқот ишларни ташкил этиш;

● маҳаллаларда мавжуд бўлган футбол бўйича спорт иншоотлари ҳамда бошқа спорт майдончаларидан тизимли ва самарали фойдаланишни ташкил этиш;

● маҳаллаларда футбол бўйича эркаклар ва аёлларнинг турли ёш тоифалари кесимидаги “маҳалла терма жамоалари”ни шакллантириш ҳамда уларни тайёрлашни ташкил этиш;

● маҳалла ёшларининг футбол билан шуғулланиши учун етарли шарт-шароитлар яратганлигини таҳлил қилиб бориш ҳамда футболни ривожлантириш бўйича спорт-таълим ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш.

 

Маҳалладаги ёшлар еткчисининг  ҳудудларда футбол соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлари ишлари бошқармалари, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари, спорт мактабларидаги футбол бўйича директор ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.

 

Давлат бюджети ҳисобидан маҳаллаларда намунавий типдаги спорт иншоотларини барпо этишда жамоавий спорт турларига устунлик берилади.

 

Маҳаллаларда 12-15 ёш тоифалари ўртасида икки босқичли “Маҳалла лигаси” ва 16-30 ёш тоифаларида ўртасида уч босқичли ДХХ кубоги мусобақаларини ўтказиш режалаштирилган.

 

  Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.03.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах