Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ходимлари учун пойтахт пропискаси «очиқ»

02.11.2018

Читать на русском языке

 

Энди Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг раиси ҳам ўз ходимларини пойтахт ва пойтахт вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин (ВМнинг 29.10.2018 йилдаги 887-сон қарори).

 

Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига тегишли қўшимча киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Президентнинг 31.03.2017 йилдаги ПФ–4996-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган. Орган илгари собиқ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ваколатига кирган йўналишни назорат қилади (шарҳга қаранг).

 

Маълумот учун: доимий прописка Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатининг 11-бандига биноан расмийлаштирилади. У юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассисларга, шунингдек уларнинг оила аъзоларига (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) лавозимда турадиган даврга берилади.

 

Прописка олиш учун ҳужжатларга қўшимча равишда раҳбарнинг (Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг) илтимосномаси, шунингдек лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқдан кўчирма тақдим этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойининг охирида Давлат ветеринария қўмитаси ходимлари кўрсатилган асос бўйича прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлдилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах