Солиқларни ҳисоблаш учун асос бўладиган солиқ тўловчиларни кўздан кечириш далолатномаларини тузиш назарда тутилган эди. Парламентдаги мунозаралардан кейин енгилроқ вариант қабул қилинди.
Солиқ органлари солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш мақсадида солиқ тўловчида кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказишни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлдилар. Кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш натижалари кейинчалик солиқ солинадиган базага тузатишлар киритиш учун асос бўлади.
Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 1.01.2019 йилдан кучга киради.
Батафсил – buxgalter.uz сайтида.