Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ер қаъридан фойдаланиш соҳасида – текширувларнинг 3 та янги тури

25.02.2019

Читать на русском языке


Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхати кенгайди (22.02.2019 йилдаги ПФ–5668-сон Фармон).

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил март ойида «Саноатгеоконтехназорат» инспекциясининг ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш вазифалари Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига топширилган (1.03.2018 йилдаги ПҚ–3578-сон қарорга қаранг). Бироқ Прокуратура органларини хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатида янги органнинг назорат ваколатлари акс эттирилмаган эди.

 

2019 йил 23 февралдан Инспекция текширувларнинг қуйидаги турларини ўтказишга ҳақли:

 

Текширувлар (назорат функциялари)

Назорат қилувчи орган

Текширув муддати

Ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш, шунингдек кон ишларини геология-маркшейдерлик билан таъминлаш соҳасида юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

 

кўпи билан 10 кун

 

Ер қаъридан фойдаланувчилар қазиб олган (кавлаб олган) фойдали қазилмаларнинг ҳақиқатдаги ҳажми маркшейдерлик ўлчов хулосаларига мувофиқ келиши устидан йилда кўпи билан икки марта мониторинг қилиш

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда

 

кўпи билан 5 кун

Тадбиркорлик субъектлари ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги рухсат берувчи ҳужжатларни олмасдан ер қаъридан ва техноген минерал ҳосилалардан ўзбошимчалик билан фойдаланиши, шунингдек ер қаърини ўзбошимчалик билан қазишига йўл қўймаслик бўйича назорат тадбирлари 

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

 

1 кун

 

Бундан ташқари, Инспекция Давлат геология қўмитаси билан бирга дарёлар ўзанларини тозалаш ва уларнинг соҳилларини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилиши устидан тизимли текширувларда иштирок этади. Уларда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳам қатнашади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах