Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи ташкил этилади

04.07.2019

Читать на русском языке

 

Бу бир қатор вазирлик ва идоралар томонидан таклиф этилган эксперимент. Гуруҳ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида ташкил этилади (ВМнинг 2.07.2019 йилдаги 547-сон қарорига қаранг).

 

Уни 10 нафар ходим шакллантиради: инвестициялар ва ташқи савдо, адлия вазирликлари, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва давлат хизматлари агентликларидан 2  нафардан, ТИВ ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан 1 нафардан. Бу иш тажрибасига, юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган, кенг дунёқарашли, чет тилларини ва протокол амалиётини биладиган ваколатли мутахассислардир.

 

Улар пойтахт халқаро аэропортида кечаю кундуз (алмашиш асосида) жадвал бўйича ишлайдилар (ҳар бир сменада икки нафар ходим), кундузги ходимларнинг 2 нафари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги биносида жойлаштирилади. Гуруҳ раҳбари Инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

 

Гуруҳнинг вазифалари сирасига – ахборот-тушунтириш ишлари, энг аввало  мамлакатда бизнесни юритиш шартлари ҳақида ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш, маъмурий ва ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар бериш, хорижий инвесторларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаш ва ҳ.к. киради.

 

Гуруҳ Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти билан яқин ўзаро ҳамкорлик қилади. Хорижий инвесторлардан тушган мурожаатлар кечиктирилмасдан “business. gov. uz” ахборот тизимига киритилади, Котибият эса ўрганиш асосида уларни кўриб чиқиш ва тегишли чора-тадбирлар кўриш учун тарқатади. Кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборот Котибиятга, кейин эса Гуруҳ орқали хорижий инвесторга тушади. Шунингдек, ҳокимликлар, масъул вазирлик ва идоралар, банклар вакиллари иштирокидаги минтақавий, туман ва шаҳар даражасидаги қабулхоналар  ҳам хорижий инвесторларни қабул қилади.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар чоракда Гуруҳ томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.07.2019 йилдан кучга кирди.

                         

Олег Заманов.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах