Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

МЖТКга хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига оид ҳуқуқбузарликлар киритилди

27.01.2020

Читать на русском языке

 

Ушбу модда 2020 йил 22 январдаги ЎРҚ-603-сон Қонун билан Кодексга киритилди, у уч ой ўтганидан кейингина амал қилишни бошлайди.

 

Мансабдор шахс томонидан хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Хусусий бандлик агентликларининг мансабдор шахслари томонидан қуйидагиларга йўл қўйилганда БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солинади:

  • фаолияти ҳақидаги маълумотларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этмаслик;
  • маълумотларни бузиб кўрсатиш ёки маълумотларни тақдим этиш муддатларини бузиш.

 

Юқорида айтиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда, жарима БҲМнинг 25 бараваридан 30 бараваригача миқдорни ташкил этади.

 

Маълумот учун: хусусий бандлик агентлиги иш қидираётган шахсларга иш танлаш ва ишга жойлашиш бўйича, иш берувчилар учун кадрлар танлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи тижорат ташкилоти. 

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва тузатишлар 24.04.2020 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах