Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

«Орол артемия саноат» ДУК ташкил этилди

14.07.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 11.07.2020 йилдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузурида «Орол артемия саноат» давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 438-сон қарорни қабул қилди.

 

Қуйидагилар корхонанинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • Орол денгизидаги артемия цистаси ресурсларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оқилона фойдаланиш;
  • артемия цистасини овлаш ва қайта ишлашни комплекс ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, ушбу соҳада илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт фаолиятини юритиш;
  • артемия цистасининг табиий ўсиш майдонларидан оқилона фойдаланган ҳолда уларни овлаш ва қайта ишлаш ҳажмларини босқичма-босқич ошириб бориш;
  • артемия цистасини саноат асосида чуқур қайта ишлаш ҳамда улардан юқори қўшилган қийматга эга бўлган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
  • артемия цистасини овлаш ҳамда уни қайта ишлаш бўйича янги қувватларни ташкил этишда илғор технологияларни жорий этиш.

 

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши «Орол артемия саноат» ДУКнинг муассиси ҳисобланади.

 

Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузуридаги корхонанинг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқланди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига бир ой муддатда «Орол артемия саноат» ДУКнинг уставини тасдиқлаш, унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини, шунингдек зарур маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларига жойлаштирилиши таъминлаш вазифаси топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.07.2020 йилдан кучга кирган.

 

Баҳодир Қаюмов.