Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Япониянинг етакчи университетларида ўқиш учун грантлар ажратилди

17.08.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 12.08.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 478-сон қарорни қабул қилди.

 

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан «Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар тақдим этиш лойиҳаси» доирасида Япониянинг етакчи университетлари магистратурасида:

  • 2018–2019 йиллар учун 261 млн япон йени ($2,46 млн эквивалентида) ва 2019–2020 йиллар учун 262 млн япон йени ($2,47 млн эквивалентида) миқдорида грант ажратилди;
  • ТИФ Миллий банки томонидан Япониянинг MUFG Bank, Ltd. банки билан банклараро шартнома ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ОЎМТВ) билан келишув асосида ўтган давр учун грант бўйича ҳисоб-китоб хизматлари кўрсатилди;
  • ОЎМТВ ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) вакиллари иштирокида ўтказилган танлов натижаларига кўра, ўтган икки йил учун жами 34 нафар Ўзбекистон вакиллари Япония университетларида ўқишга юборилди.

 

28.08.2019 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва JICA ўртасидаги Айирбошлаш нотаси ва Грант битимига мувофиқ:

  • Ўзбекистон вакилларининг 2020–2021 йилларда Япония етакчи университетлари магистратураси ва докторантурасида ўқишини ташкил этиш учун Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдам дастури бўйича 263 млн япон йени ($2,48 млн эквивалентида) миқдорида грант тақдим этилади;
  • стипендиатни танлаш, унга ўқиш жараёнида ҳамроҳлик қилиш ҳамда уч томонлама битим бажарилишининг мониторинги учун харажатлар грант ҳисобидан қопланади;
  • давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида меҳнат қилаётганлар орасидан магистратурада ўқиш учун 18 нафар ва докторантурада ўқиш учун 1 нафар талабгор танлаб олинади;
  • грант бўйича ҳисоб-китоб хизматини кўрсатиш, банклараро шартнома имзолаш вазифаси ТИФ Миллий банкига, лойиҳа билан боғлиқ барча тартиботларни расмийлаштириш эса ОЎМТВга юклатилди.

 

ОЎМТВ грант бўйича ҳисоб-китоб хизмати кўрсатилганлиги учун Япония томонига воситачилик харажатлари учун тўловни Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширади.

 

ТИВ ҳамда ИИВга лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминлаш вазифаси топширилди.

 

ОЎМТВ, ИТСВга бошқа манфаатдор органлар билан биргаликда Япониядан мақсадли ўқиб келган битирувчиларнинг ишга жойлашиши ҳолати мониторингини таъминлаш, унинг натижаларига кўра 3 йил мобайнида барча битирувчиларни иш билан таъминлашнинг жорий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш вазифаси юклатилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.08.2020 йилдан кучга кирган.


Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах