Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

2021 йилда республика бюджети нимадан шаклланади

30.10.2020

Читать на русском языке

“2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Қонун лойиҳаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга йўналтирилган.

 

Қонун лойиҳасида 2021 йил учун республика бюджети даромадлари прогнози келтирилган, млрд сўмда:

           республика бюджети даромадлари - 120 160,4

1             Бевосита солиқлар – 32 353,1

1.1          Фойда солиғи – 26 047,2

1.2          Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 6 305,9

2             Билвосита солиқлар – 60 204,0

2.1          Қўшилган қиймат солиғи – 46 955,4

2.2          Акциз солиғи – 9 950,2

2.3          Божхона божи – 3 298,4

3             Ресурс тўловлари ва мол-мулк солиғи – 12 922,8

3.1          Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ – 12 922,8

4             Бошқа даромадлар ва солиқ бўлмаган бошқа тушумлар – 14 680,6.

 

Ҳужжатнинг лойиҳасида 2021 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари қуйидаги миқдорларда келтирилган:

Т/р

Ижарага бериладиган
мол-мулк тури

Белгиланган
ставка
миқдорини
тавсифловчи
кўрсаткич

Ойлик ижара тўлови ставкаларининг
энг кам миқдорлари, сўмда

Тошкент

Нукус шаҳри
ва вилоят
марказларидаги
шаҳарлар

Бошқа аҳоли
пунктлари

1

Уй-жойлар:

турар жой

нотурар жой

 

Умумий майдоннинг
1 кв.метри учун

 

14 000

29 000

 

8 500

17 000

 

4 000

7 500

2

Автомобиль транспорти:

енгил автомобиль (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси)

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари

 

 

 

 

1 та автотранспорт воситаси учун 

 

 

 

575 000

 

 

 

1 150 000

Изоҳ - кўрсатилган ставкалар жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади.

 

2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети тақчиллигининг юқори чегарасини ЯИМга нисбатан 5,4% миқдорида белгилаш таклиф қилинмоқда.

 

Шунингдек, қонун лойиҳасида молия йили якуний санаси ҳолатига Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган давлат қарзи қолдиғининг миқдори бу йил ЯИМга нисбатан 60%дан ошмаслиги назарда тутилган.

 

2021 йил давомида Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида ички ва ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган соф ҳажми $5,5 млрд, шундан, давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш учун – $2,2 млрд (шу жумладан, давлат қимматли қоғозлари – 5 трлн. сўм), инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун – $3,3 млрд миқдорида белгиланади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Баҳодир Бухорий.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_