Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ўсимликлар карантини бўйича илмий марказнинг вазифалари белгиланди

14.12.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 7.12.2020 йилдаги «Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази ва унинг минтақавий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 771-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 13.10.2020 йилдаги «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4861-сон қарорига мувофиқ Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этилди. Марказ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда – Инспекция) тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий маркази негизида ташкил этилган.

 

Тошкент давлат аграр университетининг Термиз, Нукус, Самарқанд филиалларида ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида замонавий лабораториялар билан жиҳозланган Марказнинг минтақавий филиаллари ташкил этилган.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот марказининг тузилмаси;
  • Марказ минтақавий филиалларининг намунавий тузилмаси;
  • Марказнинг устави.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • республика ҳудудида катта иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган зарарли организмларнинг фитосанитар хавфи таҳлилини ўтказиш ва улар кириб келишининг олдини олишга қаратилган илмий асосланган фитосанитар чоралар ишлаб чиқиш;
  • карантиндаги ва бошқа хавфли зарарли организмлар ўчоқларини йўқ қилиш дастурларини ишлаб чиқиш;
  • карантин объектлари ва ўсимликларнинг бошқа хавфли зарарли организмларини аниқлаш ва уларнинг диагностикасининг экспресс-усулларини ҳамда уларга қарши курашишнинг услубларини ишлаб чиқиш;
  • зарарли организмларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига таъсирини илмий жиҳатдан ўрганиш ва янги турдаги энтомофагларни иқлимлаштириш;
  • Инспекция ходимларига, тадбиркорлик субъектларининг агроном ҳамда энтомологларига билим бериш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.

 

Марказ «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти биносида қуйидаги манзил бўйича жойлашган: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Бобур кўчаси, 4-уй.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах