Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект постановления: как борьба с теневой экономикой может способствовать ее росту Увеличились минимальные размеры пенсий и пособий Что изменится с внедрением МСФО (IFRS) 18 Как учитывать реализацию гостиничных услуг Какие признаки трудовых отношений не должны содержаться в гражданско-правовых договорах Какие признаки трудовых отношений не должны содержаться в гражданско-правовых договорах

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг вазифалари белгиланди

17.04.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 10.04.2021 йилдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 210-сон қарор қабул қилинди.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низом;
  • Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Васийлик кенгаши таркиби;
  • Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари.

 

Низомда қуйидагилар назарда тутилган:

  • Жамғарманинг мақсади, асосий воситалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
  • Жамғармани бошқариш, маблағларни шакллантиришни ҳамда фаолият юритиш тартиби.

 

Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади. Жамғарма Васийлик кенгаши ва Ижро этувчи дирекцияси Жамғарманинг бошқарув органлари ҳисобланади.

 

Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси Васийлик кенгаши раиси вазифасини амалга оширади.

 

Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифаси этиб белгиланди:

  • оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб бериш;
  • хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш;
  • хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштириш;
  • хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш.

 

Қуйидагилар Жамғарманинг молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

  • ҳар йили 300 млрд сўмгача бўлган миқдорда ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари;
  • вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
  • қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат Президентнинг 5.03.2021 йилдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5020-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.