Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Юридик техникум битирувчилари ОТТга суҳбат натижалари асосида қабул қилинади

28.11.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2021 йилдаги 705-сон қарори билан Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини юриспруденция мутахассислиги бўйича олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида кредит-модуль тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 10 июндаги 359-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Низомга асосан ҳудудий адлия органлари томонидан ҳар йили 10 июндан кечикмай юридик техникум битирувчиларига йўлланма бериш масалаларини кўриб чиқиш учун комиссия ташкил этилади.

 

Битирувчилар ҳар йили 20 июндан кечикмай комиссияга онлайн платформа орқали ариза билан мурожаат қилади. Аризалар 20 июндан 30 июнга қадар қуйидаги асосий талабларга мувофиқ кўриб чиқилади:

  • ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи рейтинг натижалари бўйича 71 ва ундан ортиқ фоизни ташкил қилиши керак (ўқувчи сиртқи ёки масофавий таълим шаклларида ўқиганда 85 ва ундан ортиқ фоизни ташкил қилиши керак);
  • чет тилини B2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи сертификатга эга бўлиши;
  • маънавий-маърифий ва жамоат ишлари, лойиҳалар ва танловларда фаол иштирок этиши;
  • ички тартиб-қоидаларга, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши.

 

Йўлланмани олгандан кейин абитуриентлар ҳужжатларни ОТМга 5 дан 25 июлга қадар юборадилар. 10-25 август кунлари йўлланма олганлар билан якка тартибдаги суҳбат ўтказилади. Суҳбатда ихтисосликни танлашда мотивация, шахсий-касбий хусусиятлар, юридик билимлар аниланади ва баҳоланади. Суҳбат натижалари 30 августга қадар абитуриентларни бакалавриатга қабул қилиш учун олий таълим ташкилотларига юборилади.

 

Бундан ташқари, қарор билан Адлия вазирлигининг юридик техникумлари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат Адлия вазирлигининг юридик техникумлари рейтингини аниқлаш бўйича маълумотлар базасини ташкил қилиш, рейтинг индикаторлари учун балларни ҳисоблаш ҳамда рейтинг натижаларини эълон қилиш тартибини назарда тутади.

 

Рейтингни аниқлаш учун Низомда белгиланган махсус мезонлар ҳисобга олинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах