Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади

26.01.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 21.01.2022 йилдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаПФ-53-сон Фармон имзоланди.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги қошида Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

 

Жамғарманинг даромадларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;
  • Ўзбекистон божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда ундириладиган йиғимлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача шундай тартиб ўрнатилмоқда, унга мувофиқ:

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган корхоналарга, мазкур лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10%и, бироқ $500  минг эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда Жамғарма ҳисобидан субсидия ажратилади. Бунда:

- мазкур лойиҳалар доирасида янги ускуналар харид қилинган бўлиши;

- ускуна қийматига етказиб бериш ҳамда бошқа қўшимча хизматлар харажатлари киритилмаслиги;

- лойиҳани фойдаланишга топшириш далолатномаси мавжуд бўлиши лозим;

  • бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ҳамда таркибида сунъий тола 80%дан юқори бўлган ип-калава ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилувчи корхоналарга бошланғич 15 фоиз тўловни тўлаш учун хорижий валютада 7 йил муддатгача 3 йиллик имтиёзли давр билан белгиланадиган депозит ставкасига банкнинг 1%лик маржасини ҳисобга олган ҳолда кредит ажратилади;
  • бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга хорижий валютада 1 йил муддатгача 9 ойгача имтиёзли давр билан белгиланадиган депозит ставкасига банкнинг 1%лик маржасини ҳисобга олган ҳолда $3 млн дан ортиқ бўлмаган миқдорда экспортолди молиялаштириш, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш учун кредит ажратилади;
  • бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини, шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларнинг камида 80%ини экспорт қилган корхоналарга:

- ижтимоий солиқни 1% миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш;

- уч йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳуқуқи берилади.

 

Шунингдек белгиланишича, 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача қуйидаги манбалардан келиб тушадиган маблағлар Жамғармага йўналтирилади:

  • пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 25%и ва трикотаж мато экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 100%и. Бунда ушбу маблағлар бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш учун ажратилади;
  • пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70%и. Бунда ушбу маблағлар тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 - 63) экспорт қилувчи корхоналарга субсидиялаш учун ажратилади.

 

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига Агентликнинг талабномасига асосан Жамғармага $25 млн миқдоридаги маблағларни бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялашга беғараз ажратиш топширилди.

 

Молия вазирлиги, зарур бўлганда, ушбу мақсадлар учун 2022 йилда республика бюджетидан Жамғармага қўшимча равишда 250 млрд сўмгача маблағ ажратади.

 

Шу билан бир қаторда, экспорт қилувчиларнинг экспортолди молиялаштириш учун тижорат банкларидан олган кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация ва кафиллик бериш муддатлари 2024 йил 1 январга қадар узайтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах