Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Ҳоким ёрдамчиларини рағбатлантириш билан махсус жамғарма шуғулланади

18.02.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2022 йилдаги “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги 72-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ–31-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Юқорида кўрсатилган қарорга мувофиқ, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

 

Ҳужжат билан ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагилардан иборат:

  • Жамғарма фаолиятининг умумий қоидалари. Жамғарма юридик шахс ташкил этмаган ҳолда шакллантирилади ва Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади;
  • Жамғарма фаолиятини бошқариш тартиби. Жамғарма фаолияти Кузатув кенгаши томонидан бошқарилади ва унинг аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади;
  • Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари. Булар:
    • Президентнинг фармон ва қарорлари, Ҳукуматнинг қарорлари билан ажратиладиган маблағлар;
    • хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
    • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
    • вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
    • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
  • Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган асосий йўналишлар. Уларга қуйидагилар киради:
    • бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари учун турар жой ижараси харажатлари учун компенсация тўлаш;
    • иш фаолиятида яхши натижаларга эришган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакилларини ҳар ойда мукофотлаш;
    • ўз шахсий автомобилидан фойдаланаётган республика вакилларининг транспорт харажатларини компенсация қилиш;
    • республика вакилларининг бир ойда бир марта доимий яшаш жойига темир йўл транспортида бориб келиши учун компенсация тўлаш;
    • ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этишга компьютерлар, планшетлар, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш ва бошқалар.

 

Ҳужжат билан Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кузатув кенгашининг таркиби ҳам тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах