Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич рақамли маркировкалаш жорий этилади

07.11.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2022 йилдаги «Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 631-сон қарори қабул қилинди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2020 йилдаги «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 737-сон қарори билан «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими жорий қилинди.

 

Ҳужжат билан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини 2023–2024 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиш назарда тутилган.

 

Бунда мажбурий рақамли маркировкалашни бошлашнинг қуйидаги муддатлари белгиланди:

  • ачитилмаган ва таркибига спирт қўшилмаган, шакар ёки бошқа ширинлик қўшилган ёки қўшилмаган мева шарбатлари (узум шираси мустасно) ва сабзавот шарбатлари, шунингдек газланган ҳамда газланмаган сувлар ва ичимликлар – 2023 йил 1 июлдан бошлаб;
  • металл, шу жумладан, алюмин идишдаги сув ва салқин ичимликлар – 2024 йил 1 августдан бошлаб.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Мажбурий рақамли маркировкаланадиган сув ва салқин ичимликларнинг идентификация кодлари рўйхати;
  • сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графиклари;
  • Сув ва салқин ичимликларни улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиш графиги;
  • Сув ва салқин ичимликларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисидаги низом.

 

Оператор маркировка кодларини мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга ва импорт қилувчиларга тегишли буюртма асосида тақдим этади.

 

ПЭТ қадоқларида 0,5 литр ва ундан ошмаган ҳолда ишлаб чиқарилган газланмаган сувларни мажбурий рақамли маркировкалашда рақамли маркировка кодлари оператор томонидан бепул тақдим этилади.

 

2023 йил 1 июлдан бошлаб сув ва салқин ичимликларни импорт қилувчилар зиммасига божхона юк декларациясида импорт қилинадиган маҳсулотлар бўйича агрегацияланган импорт кодини акс эттириш мажбурияти юкланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.11.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах