Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Айрим товарлар учун божхона божи ноль ставкасининг амал қилиши узайтирилди

21.11.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 17.11.2022 йилдаги “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-251-сон Фармони қабул қилинди.

 

Рўйхати Президентнинг 2022 йил 31 майдаги «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-145-сон Фармонида келтирилган товарларга олиб киришда божхона божи ноль ставкасининг амал қилиши 2023 йилнинг 1 июлига қадар узайтирилди. Рўйхатга қуйидагилар киради:

Т/р

ТИФ ТН коди

Товарнинг номланиши

1.

0206

Янги, совутилган, музлатилган йирик шохли қорамоллар, қўйлар, эчкилар, отлар, хачирларнинг истеъмол қилинадиган субмаҳсулотлари

2.

0301 - 0303

Балиқ

3.

0304

Балиқ филеси

4.

0305

Қуритилган, тузланган ёки дудланган балиқ

5.

0402

Шакар ёхуд бошқа ширин таъм берувчи моддалар қўшилган қуюлтирилган сут ва қаймоқлар;

6.

0405

Сариёғ ва сутдан тайёрланган бошқа мойлар ва ёғлар; сут пасталари

7.

0407

Пўчоқли, янги, консерваланган ёки қайнатилган парранда тухумлари

8.

0803

Бананлар, шу жумладан янги ёки қуритилган плантайнлар

9.

0805 (0805 50 100 0 дан ташқари)

Янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари)

10.

0901

Қовурилган ёки қовурилмаган, кофеинли ёки кофеинсиз қаҳва; кофе қобиғи ва қаҳва доналарининг қобиғи; ҳар қандай нисбатдаги қаҳвани ўз ичига олган қаҳва ўрнини босувчилари

11.

0902 10 000 1,

0902 30 000 1

бир марталик қадоқдаги нетто оғирлиги 3 кг дан ошмайдиган бирламчи қадоқлардаги чой

12.

0902 10 000 9,

0902 30 000 9

Нетто оғирлиги 3 кг дан ошмайдиган бирламчи қадоқдаги бошқа чой

13.

1507

Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган соя ёғи ва унинг фракциялари

14.

1508

Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган ер ёнғоқ ёғи ва унинг фракциялари

15.

1511

Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган пальма ёғи ва унинг фракциялари

16.

1514

Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган рапс (рапсдан ёки колзадан) ёки хантал ёғи ва уларнинг фракциялари

17.

1516

Тўлиқ ёки қисман гидрогенезирланган, қайта этерифицияланган, реэтерифияланган ёки элаидинизайияланган, тозаланмаган ёки тозаланган, лекин кейинги ишлов берилмайдиган ҳайвон ва ўсимлик ёғлари ва мойлари ва унинг фракциялари

18.

1517

Маргарин; ҳайвон ёки ўсимлик ёғи ёки мойлардан ёхуд ушбу гуруҳдаги турли хил мойлар ёки ёғларнинг фракцияларидан тайёрланган истеъмол қилишга яроқли бўлган аралашмалар ва тайёр маҳсулотлар, 1516 товар позициясидаги озиқ мойлари ёки ёғлари ёхуд уларнинг фракцияларидан ташқари

19.

1901

Солод экстракти; Таркибида какао бўлмаган ёки тўлиқ ёғсизлантирилган асосда қайта ҳисобланганда 40% дан кам какао бўлган бошқа жойда кўрсатилмаган ёки киритилмаган майин ёки йирик майдаланган ун, ёрма, крахмал ёки солод экстрактидан тайёрланган тайёр озуқа маҳсулотлари; 0401 - 0404 товар позицияларидаги хом ашёлардан, таркибида какао бўлмаган ёки тўлиқ ёғсизлантириш асосида қайта ҳисобланганда 5% дан кам какао бўлган, бошқа жойда кўрсатилмаган ёки киритилмаган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари

20.

1903 00 000 0

Ёрмалар, гранулалар, шарлар, доналар ёки шунга ўхшаш шаклларда крахмалдан тайёрланган тапиока ва унинг ўрнини босувчилари

21.

1904

Ёрмалар донлари ёки донли маҳсулотларини (масалан, маккажўхори доналари) шишириш ёки қовуриш орқали олинган тайёр озиқа маҳсулотлари; ёрма шаклидаги ёхуд дон ёки бошқа усулда тайёрланган (майин ва йирик майдаланган ун, ёрмадан ташқари), дастлабки тарзда қайнатилган ёки бошқача усулда тайёрланган, бошқа жойда кўрсатилмаган ёки киритилмаган ёрма шаклидаги дон (маккажўхори доналаридан ташқари)

22.

2102 10 310 0,

2102 10 390 0

Хамиртуруш

 

Ҳужжат билан рўйхатга яна битта позиция қўшилди:

 

23.

1101 00

Буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.11.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах