Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Бўстонлиқ туманида халқаро болалар соғломлаштириш оромгоҳи барпо этилади

21.11.2022

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.11.2022 йилдаги “Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-427-сон Қарори имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ касаба уюшмалари Федерацияси тизимида Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилмоқда. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга сарфларанади:

  • касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ва санаторийларни таъмирлаш ва қуриш;
  • Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда йил давомида фаолият кўрсатадиган халқаро болалар оромгоҳини барпо этиш;
  • ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар республикадаги оромгоҳларда касаба уюшмалари аъзоларининг фарзандлари дам олиши ва уларни соғломлаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир йўлланма учун БҲМнинг 2 баравари (бироқ йўлланма нархининг 50%дан ошмаган) миқдорда оромгоҳларга компенсация тўлаш;

 

Жамғарма қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

  • Давлат бюджетидан ажратиладиган мақсадли трансфертлар;
  • Жамғарманинг маблағларини банк депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;
  • ҳомийлик хайриялари, халқаро грантлар;
  • тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб:

  • ҳар чоракда маҳаллий бюджетнинг прогноздан ошириб бажарилган қисмининг 10%и Жамғармага йўналтирилади;
  • давлат органлари ва ташкилотлари жамоа шартномаларига мувофиқ, ўз ходимлари томонидан фарзандлари учун сотиб олинган оромгоҳлар йўлланмалари нархининг 50 %игача бўлган (аммо ҳар бир йўлланма учун БҲМнинг 1 бараваридан ошмаган) қисми иш берувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ходимларга компенсация қилиб берилиши мумкин;
  • касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларда касаба уюшмалари аъзоси бўлган ходимларни соғломлаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун касаба уюшмалари Федерациясига белгиланган тартибда тақсимланадиган ижтимоий солиқ тушумлари ҳисобидан ҳар бир йўлланма нархининг 55%и миқдорида санаторийларга компенсация қилинади.

 

Касаба уюшмалари Федерацияси тизимида Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти ташкил этилмоқда. Унинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча оромгоҳларда болаларнинг хавфсиз дам олишларини таъминлашга оид қоидаларига (жумладан санитария қоидаларига) риоя этилиши бўйича мониторинг ўрнатиш;
  • аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича айбдор шахсларга нисбатан тегишли таъсир чораси қўллаш ҳақида тақдимномалар киритиш.

 

Шунингдек, касаба уюшмалари Федерациясига  "General Motors Uzbekistan" АЖнинг "Хонобод" санаторийси бино ва иншоотлари, "Назарбек" санаторий профилакторийси бино ва иншоотлари мулк ҳуқуқи асосида, "Омонхона" МЧЖ устав капиталидаги 100 % давлат улуши ҳамда республика бўйича 65 та болалар оромгоҳи берилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.11.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах