Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Давлат органларининг функциялари ягона реестрда акс эттирилади

26.12.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 21.12.2022 йилдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-447-сон Қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан республика ва маҳаллий даражадаги бўғинларнинг функционал чегаралари белгиланмоқда.

 

2023 йилнинг 1 январидан:

  • республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хўжалик бошқаруви органларининг раҳбари вазифасини бажариши тақиқланади;
  • уюшма ва бошқа хўжалик бирлашмаларига давлат ҳокимияти ваколатларини бериш ва уларнинг раҳбарларини Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан лавозимга тайинлаш амалиёти бекор қилинади.

 

Шунингдек, республика ва худудий ижро ҳокимияти органларининг функцияларининг ягона очиқ реестри шакллантирилади. Ушбу реестрни онлайн юритиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан  “Давлат функциялари” ахборот тизими ишга туширилади.

 

Маълумот учун: маъмурий ислоҳотлар доирасида ижро ҳокимияти органларининг 5 мингга яқин функциялари хатловдан ўтказилиб, 500 га яқин такрорланувчи, ўз аҳамиятини йўқотган ва амалга ошириш механизмлари мавжуд бўлмаган функциялар аниқланган.

 

Давлат бошқарувининг очиқлигини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб синов тариқасида Адлия вазирлиги тизимида қабул қилинаётган барча идоравий буйруқлар, қарор ва фармойишлар “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинади ва эълон қилинади. Келгусида ушбу амалиёт барча ижро ҳокимияти органларига татбиқ этилади.

 

Шунингдек, хизмат сафарлари сонини камайтирган ҳолда жойлардаги муаммоларни аниқлаш учун “онлайн қабул” ва “виртуал ташриф” каби усуллардан фойдаланилади

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.12.2022 йилдан кучга кирган.

 

Собир Нурбердиев.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах