Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Шартнома доирасида форс-мажор ҳолати қандай тасдиқланади

09.06.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2023 йилдаги 231-сон қарори билан Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

ССП функцияларидан бири – хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш, бундан ташқи савдо битимлари ва халқаро шартномалар шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юзага келган ҳолатлар мустасно (“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 9-м.).

 

Низомда қуйидагилар назарда тутилган:

  • енгиб бўлмайдиган куч ҳолатларини тасдиқловчи сертификатни олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;
  • сертификат олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари;
  • сертификатни расмийлаштириш ва беришни рад этиш тартиби.

 

Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари Палата раисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳамда электрон шаклда QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштириладиган сертификатни бериш орқали тасдиқланади.

 

Сертификат муддатсиз даврга берилади. Сертификат бир марталик хусусиятга эга бўлиб, фақат аризада кўрсатилган шартномавий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.

 

Форс-мажор ҳолатлар – томонларнинг хоҳиш-иродаси ва фаолиятига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари (зилзила, кўчки, бўрон, қурғоқчилик, сув тошқинлари ва бошқалар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, импорт ва экспортни тақиқлаш, халқаро санкцияларнинг жорий этилиши ва бошқалар), объектив тўсқинлик қилувчи ҳолатлар (эпидемия, пандемия, карантин), техноген офатлар (ёнғинлар, портлашлар ва бошқалар), инфратузилма тармоқларидаги (транспорт, энергетика тизимларидаги), фавқулодда ва кенг миқёсдаги кутилмаган авариялар, узилишлар сабабли юзага келган шароитларда тарафларга қабул қилинган мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.08.2023 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.