Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Аския санъати қандай қўллаб-қувватланади

13.07.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 11.07.2023 йилдаги “Республикада миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Марғилон шаҳрида Маданият ва туризм вазирлиги тизимида давлат муассасаси шаклида Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этилади.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • аския ва қизиқчилик ижрочилиги йўналишида “Устоз-шогирд” анъаналарини ривожлантириш, истеъдодли ёшларни тарбиялаш, уларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, маданият ва таълим муассасаларида аския ва қизиқчилик санъати тўгаракларини ташкил этиш;
  • ўзбек халқ оғзаки ижодининг аския ва қизиқчилик санъатини сақлаш ва тарғиб этиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш;
  • аския ва қизиқчилик билан шуғулланувчи ижодкорларга ҳар томонлама кўмаклашиш, оммавий байрамлар ва маданий тадбирларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш, мамлакатимизда ва хорижий давлатларда гастроль фаолиятини амалга ошириш, фестиваль, кўрик-танлов, ижодий кечалар, аския ва қизиқчилик томошаларини ташкил этиш;
  • аския ва қизиқчилик санъатининг “пайров”, “қофия”, “баҳри-байт”, “афсона”, “радиф”, “айтишув”, “раббия” каби ноёб шаклларини асраш ва тарғиб этиш, саҳнавий сюжетларини ривожлантириш ҳамда истеъдодли сўз усталарининг ижод фондини ва махсус адабиётларни яратиш.

 

Ҳар йили сўз усталари ва қизиқчилар ўртасида “Хуш кайфият” республика кўрик-танлови ҳамда аския кечалари ўтказилади. 

 

Аския ва миллий қизиқчилик санъатимизни жаҳон миқёсида тарғиб қилиш мақсадида ҳар икки йилда бир марта “Табассум” халқаро кулги фестивалини ташкил этиш режалаштирилган.

 

Маданият марказлари, маданият ва санъат йўналишидаги таълим ташкилотларида аския ва қизиқчилик санъати тўгараклари очилади.

 

Ижодий жамоалар ва ёзувчи-драматурглар томонидан биргаликда яратилган ҳажвий асарларни саҳналаштириш ва аҳолига хуш кайфият улашишга қаратилган концерт-томоша тадбирларини қўллаб-қувватлаш мақсадида:

  • ҳар йили камида 3 та илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси танловлар асосида шакллантирилади;
  • ҳар йили камида 5 та саҳнада намойиш этишга мўлжалланган ҳажвий асар учун давлат буюртмаси берилади;
  • ижодий танлов асосида эркин ижодкор ва жамоалар томонидан ҳар йили камида 10 та концерт-томоша тадбири ва аския кечаларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади;
  • ҳар йили камида 25 та юксак бадиий савиядаги Интернет ва ижтимоий тармоқлар учун мўлжалланган аудиовизуал асарлар яратиш учун давлат буюртмаси берилади. Бунда энг кенг оммалашган 5 та аудиовизуал асар ижодкорлари Маданият ва туризм вазирлиги ҳайъатининг қарори билан БҲМнинг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

 

Ўзининг маҳорат мактабини яратган ижодкорлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асосий иш жойи орқали ҳар ойда МҲЭКМнинг 5 баравари миқдорида қўшимча рағбатлантириб борилади.

 

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи ҳамда Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабида “Аския ва қизиқчилик санъати” йўналиши очилади.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах