Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Акциядорлар умумий йиғилишида давлат вакили қандай қатнашади

17.08.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 йилдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органларида давлат вакилларининг самарали иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 373-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан давлат иштирокидаги корхоналардаги давлат вакилларининг фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Давлат вакили давлат иштирокидаги корхонанинг акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишининг кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганда улар бўйича овоз бериш тартибини олдиндан келишиб олади, жумладан:

  • тегишлилиги давлат органи (Давактив агентлиги, махсус ваколатли давлат органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари) билан:
    • корхонани қайта ташкил этиш ёки тугатиш;
    • шуъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;
    • ташкилий тузилмани тасдиқлаш;
    • корхона ижроия органини сайлаш, тайинлаш, ёллаш, унинг ваколатларини муддатидан олдин бекор қилиш;
    • эълон қилинган акцияларнинг энг юқори миқдорини белгилаш;
    • акцияларни бўлиш ва консолидациялаш;
    • корхонанинг устав фонди (устав капитали) миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш;
    • мулкни гаровга бериш;
    • йирик битим тузиш ёки корхонанинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш;
  • Давактив агентлиги билан соф фойдани тақсимлаш ва унинг бир қисмини дивидендларга йўналтириш.

 

Бошқа масалалар бўйича давлат вакили мустақил қарор қабул қилади.

 

Давлат улуши ишончли бошқарувга берилмаган давлат иштирокидаги корхоналарда кузатув кенгаши мавжуд бўлмаган ҳолларда, кузатув кенгаши ташкил этилгунга қадар акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши кун тартибидаги келишиладиган масалалар юзасидан овоз бериш тартиби тўғрисидаги кўрсатма давлат вакилига ишончнома билан бир пайтда берилиши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.11.2023 йилда  кучга киради.

 

Собир Нурбердиев


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах