Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Мактабгача таълим соҳасида ДХШ лойиҳалари учун кредит имтиёзлари узайтирилди

29.09.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 27.09.2023 йилдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-316-сонли қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатнинг мақсади – давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва уларнинг тармоғини кенгайтириш.

 

Қарорга мувофиқ тадбиркорлик субъектларига, уларнинг хоҳишига кўра 2018-2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тузилган битимларга мувофиқ ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича имтиёзли давр муддатини 2024 йил 1 октябрга қадар узайтиришга рухсат этилади.

 

Бунда:

  • имтиёзли давр давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит бўйича фақат фоиз тўловлари амалга оширилади;
  • имтиёзли даврда тўланиши лозим бўлган асосий қарз бўйича тўловлар кредит даврининг қолган қисмига тенг миқдорда тақсимланади.

 

Қарор билан белгиланишича, ДХШ асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар лойиҳа ташаббускорларига қуйидаги табақалаштирилган фоиз ставкаларида ва шартларида ажратилади:

  • Тошкент шаҳрида – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича;
  • Нукус шаҳри, вилоятлар маъмурий марказлари ва вилоятга бўйсинувчи шаҳарларда – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 фоиз ставка бўйича.
  • туманларда – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича.

 

Бу шартлар 12.04.2021 йилдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5071-сонли  қарорига асосан табақалаштирилган фоиз ставкалари бўйича ажратилган имтиёзли кредитларга ҳам татбиқ этилади.

 

Кредитлар ажратилганда, улар бўйича фоиз ставкаларининг табақалаштирилган фоиз ставкаларидан ошадиган, биров Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваригача бўлган қисми  Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.09.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах