Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Оммавий тадбирлар тоифалари аниқлаштирилди

10.10.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2023 йилдаги «Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 530-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар вазирлигининг оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини аниқ белгилаб бериш мақсадида қабул қилинган.

 

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига қуйидагиларни ўз ичига олган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

  • оммавий тадбирларни, уларнинг аҳамияти, кўлами ва улар ўтказиладиган ҳудудга боғлиқ ҳолда алоҳида, биринчи ва иккинчи тоифалардаги тадбирларга бўлинишини белгилаш;
    • хусусан, қуйидаги оммавий тадбирлар алоҳида тоифадаги оммавий тадбирлар  жумласига киради: Янги йил, Наврўз байрами, Мустақиллик куни, Хотира ва қадрлаш куни, Қурбон ҳайити ва бошқа байрамлар, таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларини ўтказиш, умумтаълим мактабларида ўқув йилининг бошланиши ва тугашига бағишланган, сайлов ва референдумларни ўтказиш билан боғлиқ, шунингдек, халқаро ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари иштирокида ўтказиладиган тадбирлар ҳамда футбол бўйича халқаро миқёсдаги учрашувлар;
  • ички ишлар органлари ҳузуридаги оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссиялари фаолиятини ташкил этиш, шунингдек уларнинг таркиби, мақоми ва ваколатларини белгилаш;
  • алоҳида ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлашни ички ишлар органлари, биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси зиммасига юклаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.10.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах