Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак

Нотариуслар қоғозбозликдан халос этилади

14.12.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2023 йилдаги «Вазирлар Маҳкамасининг Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.


Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда нотариуслар томонидан «Нотариус». автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон шаклда олинган маьлумотларни чоп этиш ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикиш талаби бекор қилинмоқда. Ушбу маълумотлар эндиликда тизимда сақланади.

 

Маълумот учун: шу кунга қадар нотариуслар қуйидаги ҳужжатларни чоп этиб йиғмажилдга тикишга мажбур бўлишган:

  • юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома;
  • тўлов амалга оширилганлиги ҳақида инвойс;
  • жисмоний шахсга вакиллик қилиш учун ишончнома берган шахснинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги тўғрисида маълумотнома;
  • мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома ва бошқалар. 

 

2024 йил 1 январдан бошлаб кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда нотариуслар мулкдорнинг мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслигини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизими орқали текширишади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.12.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.