Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Экология назоратчилари олдига қандай вазифалар қўйилди

28.02.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2024 йилдаги 101-сон қарори билан Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Президентнинг 31.05.2023 йилдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармони билан “Жамоатчилик экология назоратчиси” тизимини жорий қилиш назарда тутилган.

 

Назоратчиларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

  • экологик ҳуқуқбузарликни аниқлаш, тегишли далолатномани расмийлаштириш ва Эконазорат платформасига киритиш;
  • фаолиятини амалга оширишда махсус билим ва кўникмаларни олиш учун бепул таълим олиш ва малакасини ошириш;
  • аниқланган ҳуқуқбузарликларга нисбатан кўрилган чоралар юзасидан ахборот олиш, ҳуқуқбузарга жазо тайинлаш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;
  • самарали фаолият учун қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорда ҳақ олиш.

 

Жамоатчилик экология назоратчилари ҳуқуқбузарликни аниқлаш ва уни расмийлаштириш жараёнида шаффофликни таъминлаш, коррупцияга йўл қўймаслик ҳамда маълумотларнинг ҳаққоний тайёрланишига мажбурдирлар.

 

Экология назоратчиси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги ҳолатларини аниқлаши ва зарур чоралар кўриши натижаларига кўра Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан пул мукофотлари билан рағбатлантирилади: 

  • дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳоллар қонунга хилоф равишда кесилган, кундаков қилинган, шикастлантирилган, йўқ қилинган ёки бошқа жойга кўчириб ўтказилган ҳолларда – ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 баравари миқдорида;
  • экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарлик учун – ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 5 фоизи миқдорида.

 

Шунингдек, Низом қуйидагиларни белгилайди:

  • жамоатчилик экология назоратчилари фаолиятининг асосий йўналишлари;
  • назоратчининг мақоми, ҳуқуқлари;
  • назоратчиларга қўйиладиган талаблар;
  • уларни тайёргарликдан ўтказиш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах