Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Мажбурий суғуртанинг қандай турларини жорий этиш режалаштирилмоқда

06.03.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 01.03.2024 йилдаги ПҚ-108-сонли “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарор имзоланди.

 

2024 йил 1 сентябрдан:

  • суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини ушбу тизим орқали расмийлаштириш мажбурий ҳисобланади;
  • суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади;
  • Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурталовчилар рейтингини юритади ва ОАВда эълон қилиб боради.

 

Суғурталовчиларнинг табақалаштирилган устав капитали миқдорлари тасдиқланмоқда.

 

Ҳужжат билан:

  • суғурта қилдирувчиларни (жабрланувчиларни) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар бўйича давлат божини тўлашдан озод этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш; 
  • бакалавриатда “суғурта иши” йўналиши бўйича ўқиш муддатини 4 йилдан 3 йилгача қисқартириш таклифини киритиш;
  • 2025 йил 1 январга қадар босқичма-босқич қуйидагиларни жорий этиш: 
  •  
    • юридик шахсларнинг кўчмас мулкини табиий ва техноген офатлардан мажбурий суғурта қилиш тизимини;
    • такафул тамойилларини ва маҳсулотларини жорий этиш;
    • юклатилган суғурта турларини кенгайтириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.03.2024 йилдан кучга кирди.  

 

                          Собир Нурбердиев

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах